Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббус билан чиқди : Пойтахтда жойлашган илмий марказлар вилоятларда ихтисослаштирилган тиббий хизматни ривожланишида доимо иштирок этадилар. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика суд-тиббий экспертиз…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббус билан чиқди : Пойтахтда жойлашган илмий марказлар вилоятларда ихтисослаштирилган тиббий хизматни ривожланишида доимо иштирок этадилар. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика суд-тиббий экспертиз…

@andijonvssb-Управление здравоохранения Андижанской области

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ихтисослаштирилган тиббий хизматни ривожлантириш бошқармаси режаси асосида Республика суд-тиббий илмий-амалий маркази ходимлари 7-8-9 январь кунлари, Республика гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти ходимлари 11-12-13 январь кунлари, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ходимлари 24-25-26 январь кунлари Андижонга ташриф буюрадилар, Андижон халқи учун сифатли ихтисослаштирилган хизмат кўрсатилишида амалий ёрдам берадилар, шифокорлар учун маҳорат дарслари ўтайдилар, мураккаб операция ва тиббий муолажаларни амалга оширадилар, беморлар пойтахтга бориб қийинчиликлар учрамай, шу жойда малакали тиббий ёрдам ва консультацияларни оладилар.


Савобли ишларни амалга оширишни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ходимлари: илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Олег Иннокентьевич Хван, марказ тиббий криминалистика бўлими мудири Отамуродов Акром Зокирович Андижонда бошладилар.

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Андижон филиали ўз соҳасининг тажрибали мутахассиси Юлдашев Ахмадилло Абдуғаниевич томонидан муваффақият билан бошқариб келинмоқда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги ПҚ-4049-сон қарорига асосан таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини жалб этган ҳолда Республика суд-тиббий илмий-амалий марказининг Андижон ҳудудий филиали биносини намунавий лойиҳа асосида янги қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган, замонавий бинони барпо этиш учун 1.2 гектар ер майдони ажратилган. 

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ходимлари Андижон шахридаги марказнинг филиалига, Шахрихон туманлараро, Асака туманлараро суд-тиббий экспертиза филиалларига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида маҳорат дарслари, меъёрий хужжатларни юритилиш тартиблари, иш жараёнларида тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича малакавий маслаҳатлар берилди, жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб соҳага кириб келаётган янгиликлар билан ўртоқлашдилар.

Шунингдек Шахрихон туман Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти билан учрашув мобайнида Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Андижон филиалининг Шахрихон туманлараро бўлимида реконструкция учун инвестиция дастурларига киритилиши режалари билан танишдилар, ўз маслаҳатларини бердилар. 

Республика суд-тиббий илмий-амалий маркази ходимлари соҳа доирасида мунтазам алоқада бўладиган муассасаларнинг тажрибали мутахассислари билан суд тиббий экспертиза сифатини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан суҳбатлар ўтказдилар. 

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ходимлари: илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Хван Олег Инокентович, марказ тиббий криминалистика бўлими мудири

Отамуродов Акром Зокировичларнинг ташрифи учун миннатдорлик билдирамиз, малакали мутахассисларнинг Пойтахтдан вилоятга келиб ўз тажрибалари билан алмашиши соҳа ривожланишига муҳим омил ҳисобланади, малакали мутахассисларнинг Андижонга ташрифи давом этмоқда.                                          

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати



Report Page