Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЯПОНИЯНИНГ ЗАМОНАВИЙ МОБИЛ ПОЛИКЛИНИКАЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИШ БОШЛАЙДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЯПОНИЯНИНГ ЗАМОНАВИЙ МОБИЛ ПОЛИКЛИНИКАЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИШ БОШЛАЙДИ


ССВ Матбуот хизмати фотолари

Бугун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида Япония ҳукуматининг беғараз ёрдам дастури доирасида юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар етказиб бериш лойиҳаси бўйича ҳужжатлар тўпламини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Уни мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шадманов ва Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фужияма Ёшинори имзоладилар.

ССВ Матбуот хизмати фотолари

Грантнинг умумий миқдори 500 миллион иен (тахминан 4,5 миллион АҚШ доллари)ни ташкил қилади. Ушбу маблағларга ультратовуш аппаратидан тортиб, рақамли рентген аппарати, компьютер томографи, маммограф каби замонавий технологиялардан иборат инновацион кўчма диагностика станцияси (контейнер); ПЦР лабораторияси, ультратовуш аппарати, рақамли рентген аппарати, маммографдан иборат юзлаб касалликларга қисқа фурсат ичида аниқ ташхис қўйиш имкониятига эга бўлган кўчма лаборатория (контейнер); шунингдек, юқумли касалликлар шифохоналари учун 3 та компьютер томографи етказиб берилади. 

ССВ Матбуот хизмати фотолари

Лойиҳанинг мақсади – COVID-19 пандемияси даврида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими моддий техник базасини янада мустаҳкамлашдан иборат. Таъкидлаш жоизки, кўплаб юқори технологияли ускуналарни ўзида жам қилган ушбу мобил поликлиникаларни мамлакатимизнинг исталган ҳудудига етказиш мумкин. Aйниқса, юқумли касалликлар ўчоғи пайдо бўлган тақдирда замонавий диагностика ва лаборатория жиҳозларининг тўлиқ тўпламидан иборат контейнер маҳаллий аҳолига тез ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш имконини беради.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.



Report Page