Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ БИЛАН КУРАШДА ХИТОЙ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ БИЛАН КУРАШДА ХИТОЙ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛМОҚДА

CCB

Маълумки, қатъий чора-тадбирлар туфайли Хитой Халқ Республикаси коронавирус инфекциясини жиловлашга муваффақ бўлмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, Хитой Халқ Республикаси томонидан COVID-19 коронавирус инфекциясининг олдини олишдаги профилактик чоралар ва даволаш борасидаги тажрибалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ташкил этилди.

Унда Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Покистон, Бангладеш, Шри-Ланка, Непал, Афғонистон, Ҳиндистон ва Украина каби қатор давлатларнинг вакиллари ҳам иштирок этди.

Видеоселектор давомида хитойлик мутахассислар томонидан коронавирус инфекциясига қарши курашда кўрилган қатъий профилактик чоралар, ушбу вирусни даволаш ва олдини олишдаги фаолият амалий мисоллар билан батафсил тушунтирилди.

Жумладан, коронавирус инфекцияси билан касалланганларни зудлик билан изоляцияга олиб, даволаш чораларини кўриш, ушбу вирусга гумон қилинганларни эса дарҳол карантинга олиш, аҳолини ўрнатилган тартиб интизомга сўзсиз риоя қилиши, шифокорларнинг тавсияларига асосан, одамларнинг шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишларини таъминлаш чоралари коронавирус инфекциясини даволаш ва тарқалишининг олдини олишда алоҳида аҳамият касб этиши қайд этилди.

Эътиборли томони, юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида хитойлик мутахассислар томонидан қайд этилган барча зарур чоралар вақтида ва мунтазам амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда Хубэй провинциясидан ташқарида бўлган шифохоналарда янги турдаги коронавирусдан даволанаётган беморларнинг сони 282 кишигача камайгани, мамлакатда даволанган беморлар 87,9 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланган фуқаролар 37 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Report Page