Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ  АНИҚЛАНГАНЛАР СОНИ 15 НАФАРГА ЕТДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ  АНИҚЛАНГАНЛАР СОНИ 15 НАФАРГА ЕТДИ


Бундан бир муддат олдин Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг турмуш ўртоғида ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. Шу билан бирга,  Лондонда бўлиб қайтган яна бир  мамлакатимиз фуқаросида  ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 15 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.