Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:


БОҒЧАДА ЗАҲАРЛАНГАН БОЛАГА ДАВО МУОЛАЖАЛАРИДАН СЎНГ УЙИГА ЖАВОБ БЕРИЛГАН. АЙНИ ПАЙТДА У СОҒЛОМ


Ижтимоий тармоқларда боғчада бўëқ суюлтиргич ичиб қўйган 5 яшар бола оғир аҳволда реанимацияда эканлиги ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

 Ҳақиқатдан, Хоразм вилояти Хонқа тумани Мадир қишлоғида яшовчи 5 яшар Шарипов Лочинбек Жасурбек ўғли 32-сонли “Қалдирғоч” болалар боғчасида билмасдан бўëқ суюлтиргич (разбавитель) ичиб қўйгани оқибатида 22 август куни соат 17.10да туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига мурожаат қилган ва шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Унга бўёқ эритиш воситасидан заҳарланиш ташхиси қўйилган.

Бўлимда шифокорлар томонидан беморнинг ошқозони ювилиб, зудлик билан интенсив даво муолажалари олиб борилган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида бемор аҳволи яхшиланди ва эртаси куни болалар бўлимига ўтказилган. Мазкур бўлимда ҳам даво муолажалари давом эттирилган ҳолда 24 август куни шифокорлар текширувига кўра, аҳволи қониқарли деб топилиб, уйига рухсат берилган.

Бундан ташқари, 28 август куни туман тиббиёт бирлашмасининг бир гуруҳ мутахассислари Шарипов Лочинбек Жасурбек ўғлининг уйига бориб, уни қўшимча кўрикдан ўказишган. Текширув натижаларига кўра, боланинг аҳволи қониқарли ва соғлом. Айни пайтда у шифокорларнинг доимий назоратида.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Report Page