Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган Давлат дастурларида белгиланган тадбирларининг ижроси учун режалаштирилган маблағлар тўғрисида маълумот

Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган Давлат дастурларида белгиланган тадбирларининг ижроси учун режалаштирилган маблағлар тўғрисида маълумот


2016 йилда Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига 6,0 трлн.сўм ажратилган бўлса, ушбу кўрсаткич 2021 йилда 20,9 трлн. сўм ташкил этиши режалаштирилмоқда (2016 йилга нисбатан қарийб 3,5 баравар ёки 2020 йилга нисбатан 1,3 баробар кўпроқдир).

Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган Давлат дастурларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигига марказлаштирилган тартибда 1 007 млрд. сўм ёки 2020 йилга (716,6 млрд. сўм) нисбатан 1,4 баробарга ва 2016 йилга (79,1 млрд. сўм) нисбатан қарийб 13 баробарга кўп маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Жумладан:

1. Оролбўйи минтақаси аҳолисининг турмуш шароитлари ва сифатини яхшилашга йўналтирилган

2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастурида белгиланган тадбирлар харажатлари учун 14 млрд.сўм ажратиш режалаштирилган (графикда).

2. Онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш

чора-тадбирлари харажатлари учун жорий йилда 61,7 млрд.сўм кўзда тутилмоқда.

3. Нейросенсор карлик ёки заиф эшитадиган 150 нафар болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказиш учун - 27,8 млрд. сўм;

4. Болаларни юқумли касалликларга қарши Эмлашнинг миллий календарига мувофиқ барча турдаги вакциналар билан таъминлаш чора-тадбирлари учун жорий йилда 198,6 млрд.сўм ёки 2020 йилга (131,6 млрд.сўм) нисбатан 1,5 баробарга, 2017 йилга (42,1 млрд. сўм) нисбатан 4,7 баробарга кўп ажратилиши кўзда тутилмоқда.


5. Болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастурининг ижросини таъминлаш учун 2021 йилда

44,3 млрд.сўм бюджет маблағлари назарда тутилган:

6. ОИВ-инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш тадбирлари учун жорий йилда 90,9 млрд. сўм режалаштирилган:

7. Аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар харажатлари учун 137,8 млрд. сўм кўзда тутилмоқда.

8. Аҳолига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш бўйича миллий дастур чора-тадбирдлари харажатлари учун 2021 йил Давлат бюджети параметрларида 24,6 млрд.сўм назарда тутилган.

9. Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш чора-тадбирлари харажатлари учун 35,4 млрд.сўм ажратиш режалаштирилган.

10. Сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалишига қарши курашиш комплекс чора-тадбирлари харажатлари учун – 24,7 млрд.сўм кўзда тутилмоқда.

11. Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари харажатлари учун – 91,4 млрд.сўм кўзда тутилмоқда.

12. Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича

қўшимча чора-тадбирлар харажатлари учун – 28,9 млрд.сўм кўзда тутилмоқда.

13. Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликларга, шу жумладан вирусли гепатитларга ташхис қўйиш, улар профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар харажатлари учун – 14,2 млрд.сўм кўзда тутилмоқда.


Молия вазирлиги
Ахборот хизмати



Report Page