Сизнинг кимлигингиз атрофдагиларга аён
Бировлар олдида ўзингизни ўзингиз ўзингизда йўқ фазилатларни айтиб мақтанманг. Сизнинг кимлигингизни атрофингиздагилар жуда яхши билади.
* * *
Бировларнинг олдида бировларда йўқ нуқсонларни унга “ёпиштириб” қораламанг. Бундай бўлса бу сизнинг пасткашлигингиз ва худбинлигингиздан далолат.
* * *
Бирор ишни қилмоқчи бўлсангиз, бу иш сизнинг қўлингиздан келиш-келмаслигини чамалаб кўринг. Қўлингиздан келмайдиган ишга қўл уриб ўзингизни сарсон қилманг.
* * *
Бировларга унинг сахта ва алдамчилигини билсангиз зинҳор унга ишонманг. Ишонмган одамингизда умидвор ҳам бўлманг. Ҳар қандай вазиятда Сизни алдаб кетиши мумкин.
* * *
Сиз одамларнинг кимлигини ўрганишдан олдин ўзингизнинг кимлигингизни билиб олинг. Ёнингиздаги одамда камчилик кўрсангиз, уни ўзингизда такрорламанг. Шу тариқа ўзингизни ўзингиз тарбиялаб борасиз.
* * *
Мен зўрман деб кибрланманг. Мен заиф ва ночорман деб афсусланманг. Иккаласи ҳам Сизга яхшилик олиб келмайди. Борига қаноат қилиб, сабирли бўлинг. Борлигингизга хурсанд бўлинг.
* * *
Билиб қўйинг кибр билан мувоффақиятга эришган одам йўқ. Изтироб билан ғам-ташвишдан қутилган одам ҳам йўқ. Хулоса қилинг.
* * *
Дўстликда, севгида сахтакорчилик, вақтинча кўриб турай дейдиган ҳолатлар бўлмаслиги керак. Иккала ҳолатда ҳам мувоффақиятга эришиш учун ҳалоллик ва самимийлик бўлиши лозим.
* * *
Мард одам қўрқмайди, қўрқоқдан мард чиқмайди. Одам мард бўлмаса, унда жасорат ҳам бўлмайди.
* * *
Самимий одам оддий бўлади. Бироқ, бундай бўлиш ўта мураккаб. Оддийликка оддий тарбия билан эришиб бўлмайди.
* * *
Ўзини билмаган одамлар ҳамиша мен зўрман, деб ўйлайди. Шунинг ўзи инсондаги катта қусурдир.
* * *
Оддийлик, камтарлик, самимийлик етишмайдиган одамлар нодонлардир. Булар ўзини қанча катта тутгани билан одамлар назарида пастлигича қолади.
* * *
Самимий инсонлар ҳамиша бир-биридан ибрат олиб, яхшилик ахтариб яшайди.
* * *
Ҳақиқий севги чиройи учун бўлса, бу шубҳали. Инсонлар бир-бирини қалби билан севиши лозим.
* * *
Мамаюнус Пардаев ва Мурод Муҳаммедовлар ҳамкорликда тайёрлаган ҳикматлардан