«Мен учун» амалий психология курси

«Мен учун» амалий психология курси

R✨

Тошкент молия институти қошидаги “Кредо” психологик хизмат кўрсатиш маркази психологлари сиз учун “Амалий психология” бўйича мастер класс тақдим этадилар.

Ўзингизни ва атрофдаги инсонларни янада мукаммал ҳамда атрофлича билишни истайсизми? Ҳаётингиздаги муаммолардан чарчадингизми? Уларга ечим топишга тайёр бўлсангиз, бизни психологик курсларимизга қатнашинг! Бизнинг курсларимиз кимлар учун? Ўз муаммоларини ҳал этишни ва мустақил фикрлашни хоҳлаганлар, шахсий мақсадлар йўлида психологияни ўрганиш истагида бўлганлар ва шунчаки психологияга қизиққанлар учун ас қотади.

 

➢ Тренерлар учун бизнес тренинглар.

➢ Амалий психологиядан методикалар.

➢ Психогенетика.

➢ Психосоматика.

➢ Гармонлар.

➢ Символдрама. Онг ости билан ишлаш.

➢ МАК харита. “Ўтмиш. Бугун. Келажак.”

➢ “Муваффақиятли фарзанднинг ота-онасиман”.

➢ Ассоциатив тестлар.

➢ Эртактерапия.

➢ НЛП. Нейролингвистик программалаштириш. 

➢ Бошқарув психологияси.

➢ Лидерлик психологияси. Лидерлик сифатларни ривожлантириш.

 

Шу мавзулар асосида курсларимизни ташкил этишни режалаштирдик. Курслардаги ҳар бир мавзу сиз учун янгилик бўлади. Сиз ўзингиз ва атрофдагилар ҳақида психологик билимларга эга бўласиз. Курсда ўтиладиган маълумотлар амалий психологиянинг энг самарали ва тезкор натижа берадиган тест ва методикаларидан ташкил топган. Курсларимиз ҳақида янада батафсил билишни хоҳласангиз 5 октябр соат 12.00 да бепул мастер классга ташриф буюринг (ТМИ биноси, “Солиқ ва суғурта иши” факультети, № 103 хона).

Қуйидаги рақамлар орқали ТГда рўйхатдан ўтишингиз мумкин: +998946465556,+998998460840.


Report Page