Сиз қарз бўлиб қолманг ва қарзингиз ҳам қолмасин?

Сиз қарз бўлиб қолманг ва қарзингиз ҳам қолмасин?

 

Биз ҳалол ишлаб топганимизни ҳамиша учга бўлишимиз керак экан. Бир қисмини ўзимизга ишлатиб, бир қисмини қарзни қутулишга ва бир қисмини қарзга беришга сарфлашимиз лозим экан.

* * *

Бизни ота-онамиз боқиб катта қилган. Шу туфайли биз булардан ҳамиша қарздор эканмиз.

* * *

Биз ҳам болаларимизни боқиш учун топганимизнинг бир қисмини уларга сарфлаймиз. Шу туфайли улар биздан қарздор экан.

* * *

Кўриниб турибдики, биз ота-онадан қарздор эканмиз. Шу туфайли уни доимий равишда тўлаб боришимиз лозим экан.

* * *

Мос равишда болаларимизни боқиш учун сарфлаган бойликларимиз, уларга бераётган қарзимиз экан. Улар ҳам бизга тўлашга мажбур экан.

* * *

Шу туфайли ота-онанинг розилигини олмасангиз, уларнинг қарзидан қутула олмайсиз.

* * *

Мос равишда болангиздан рози бўлмасангиз, уларнинг зиммасида қарзингиз қолиб кетар экан.

* * *

Азизлар! Қарзингизни вақтида тўлаб қолинг ва вақтида қарз бериб боринг. Бироқ, берган пайтингиздаёқ рози бўлиб беринг. Акс ҳолда уларнинг бўйнида қолиб кетиши мумкин.

* * *

Ушбу фикрларимнинг исботи сифатида телеграмнинг “@konspektor” каналида берилган бир ривоятни келтиришни мақсадга мувофиқ, деб топдим. Марҳамат, танишинг:

* * *

“Подшоҳ сайр қилиб юриб, ўз боғбонини учратибди.

⸺ Айтингчи, одатда қилган меҳнатингизга қанча ҳақ оласиз? ⸺ сўрабди ундан.

* * *

Боғбон жавоб берибди:

⸺ Уч тилла танга.

⸺ Хўш, сўнг бунча пулни нима қиласиз?

⸺ Бир тангани ўзим учун сарфлайман. Бир тангани қарзимга тўлаб, яна биттасини қарз бераман.

* * *

⸺ Тушунолмадим, ⸺ ажабланибди подшоҳ. ⸺ Ҳаммасини ўзингизга сарфласангиз бўлмайдими? Яхшигина ҳақ оларкансиз, сизга қарз бериб, қарз тўлаш нимага керак?

* * *

⸺ Нега бундай қилмайин экан? Ахир бу менинг бурчим.

⸺ Яъни?

⸺ Яъни, мен бир тилла тангани ота-онам учун, биттасини эса болам учун ишлатишим шарт!

* * *

Шунда подшоҳ табассум қилиб, боғбоннинг хизмат ҳақини янада оширишларини буйирган экан.

* * *

Сиз-чи, қадрдон? Қарзларни вақтида тўлаб, вақтида беряпсизми?

Мамаюнус Пардаев ҳикматларидан. Манба: @konspektor

 




Report Page