“ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” номли сийрат танловига топширилган материаллар қуйидаги мезонларга мувофиқ кўриб чиқилади

“ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” номли сийрат танловига топширилган материаллар қуйидаги мезонларга мувофиқ кўриб чиқилади

muslim.uz

- Маълумотлар оригиналлиги, бошқа манбалардан кўчирилмагани (плагиат)

- Расул алайҳиссалом сийратларига муҳаббат лойиҳаларда жўш уриши

- Ижодий ўзига хослик, ғоянинг бетакрорлиги

- Услубий, грамматик ва имловий хатолардан холилиги

- Манбалар билан ишлаш, маълумотларнинг ишончлилиги

- Медиа маҳсулотларининг креативлиги, график дизайн ишларнинг профессионаллиги

 - IT ишланмаларнинг юқори технологик хусусиятлари


Қўшимча маълумотлар: 

  • Ҳар бир ижодий иш долзарблиги ва аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда энг юқори 100 балл шкаласига эга бўлади. 
  • Мезонлар бўйича берилган баллар жамланади ва умумий балл чиқарилади. 
  • Китоблар ва таржималар охирги 2 йилда чоп этилган бўлиши.
  • Қўлёзмалар учун қоғоз ўлчами: А 4 (210 × 297), портрет йўналиши. Ҳошиялар - ҳаммаси 2 см. Шрифт - Times New Roman. Асосий матннинг шрифт ўлчами 14 (Формат → Шрифт → Ўлчам 14). Варақнинг чап ҳошияси 3 см; ўнг ҳошияси 1,5 см; юқори ва паст ҳошияси 2 см; Биринчи қатор хатбошиси 1,27 см; Қаторлараро интервал (множитель) 1,2 см.
  • Танловда Бош мукофот ва 3 та йўналишнинг ҳар бири бўйича 1-, 2- ва 3-ўрин совриндорлари аниқланади. 
  • Ҳакамлар ҳайъатининг таклифига биноан қўшимча номинациялар эълон қилиниши мумкин.
  • Агар икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар бир хил балл тўпласа баҳолаш мезонларининг долзарблиги ва аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда Ҳакамлар ҳайъати қарори асосида ғолиб аниқланади.
  • Танловда иштирокчилар фақатгина битта йўналишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
  • Танлов талабларига жавоб бермайдиган материаллар кўриб чиқилмайди, хулосалар берилмайди ва қайтарилмайди.
  • Танловда жамоавий шаклда ҳам иштирок этиш мумкин, мукофот бир нафар шахсга тақдим этилади.

Танлов жараёнлари ва ўтказилиши “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” номли танлов НИЗОМИ асосида амалга оширилади.


Report Page