Сиёсий-маърифат соати

Сиёсий-маърифат соати

Агентлик Ахборот хизмати

Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилади

Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган. 

Эртага Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишади:


Мавзу: Ўзбекистон ва Туркий давлатлар ташкилоти: ҳамкорликнинг янги даври

Маърузачи: Нуримбетов Рахматилла Ибрагимович,  

Ташқи ишлар вазирлиги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича миллий координатори


Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)

Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли

Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси 


Мавзу: Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари 

Маърузачи: Инамов Фазлиддин Абдуалимович,

Ўзбeкистон Рeспубликаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтингини юритиш ва дастурларни шакллантириш бошқармаси бошлиғи


Эслатиб ўтамиз, ўқув соати эртага, 19 ноябрь куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.




Report Page