Сиёсий-маърифат соати

Сиёсий-маърифат соати

Агентлик Ахборот хизмати

Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилади


Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган. 


Ўқув соатлари ташкил этилган онлайн сўровномаларда берилган таклиф ва ташаббуслар асосида такомиллаштирилиб борилмоқда.

 

▶️ Эртага Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишади:


Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)

Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли,

Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси


✅ Мавзу: Президент сайловининг якуний натижалари 

Маърузачи: Маматов Худоёр Тeшаевич,

Марказий сайлов комиссияси котиби


➡️ Видеоролик намойиши


☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув соати эртага, 29 октябрь куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади. Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам қисқача маълумот берилади.


Report Page