Сиёсий-маърифат соати
Агентлик Ахборот хизмати
⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!
Ушбу ўқув Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган бўлиб, у вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари ходимларига мўлжалланган.
Ўқув соатларида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борилади.
Эртага Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишади:
✅ Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)
Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли
Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси
✅ Сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иштироки
Маърузачи: Файзиев Шухрат Хасанович
Тошкент давлат юридик университети профессори
✅ Муддатидан олдин овоз бериш
Маърузачи: Маматов Худоёр Тешаевич
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби, Котибият раҳбари
☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув соати эртага, 8 октябрь куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.
Агентлик Ахборот хизмати