Сирдарё вилоятида 193 та умумтаълим мактаби анъанавий ўқув жараёнларини бошлади.
Sirdaryo_xtbМаълумки, 2020-2021 ўқув йилининг биринчи куни 14 сентябрь этиб белгиланган. Мактаблар шу кундан бошлаб октябрь ойига қадар индивидуал тарзда жойлардаги ҳақиқий ҳолат ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги СЭОМ хулосаларига мувофиқ ва амалдаги тартибга кўра, маҳаллий кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлайди.

Вилоятимизда 7 сентябрдан 23 сентябр кунгача 193 та умумтаълим мактаби анъанавий таълим жараёнларини бошлади.
Улар қуйидагилар:
Боёвут туманидаги жами 56 та мактабдан 54 таси;
Гулистон туманидаги жами 32 та мактабдан 23 таси;
Мирзаобод туманидаги жами 35 та мактабдан 13 таси;
Оқолтин туманидаги жами 18 та мактабдан 7 таси;
Сайҳунобод туманидаги жами 41 та мактабдан 22 таси;
Сардоба туманидаги жами 21 та мактабдан 12 таси;
Сирдарё туманидаги жами45 та мактабдан 17 таси;
Ховос туманидаги жами 30 та мактабдан 8 таси;
Гулистон шаҳридаги жами 18 та мактабдан 14 таси;
Ширин шаҳридаги жами 4 та мактабдан 3 таси;
Янгиер шаҳридаги жами 11 та мактабдан 10 таси;
Эслатиб ўтамиз, фаолиятини тикламаган мактаб ўқувчиларининг таълим олишлари 14 сентябрдан бошлаб, «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланади. «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги дарслар жадвали халқ таълими расмий сайти ва тегишли телеграм каналларида кунлик равишда эълон қилиб борилади.
Сирдарё вилояти халқ таълми бошқармаси Ахборот хизмати.