ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
Sirdaryo_xtb
Сирдарё вилоятининг халқ таълими тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактаб (Околтин 8-мактаб, Сардоба 2,21-мактаб, Ховос 30-мактаб, Гулистон тумани 27-мактаб)ларга 5-синф ўқувчилари ҳамда мактаб-интернат (Боёвут математика фанига ихтисослаштирилган, Боёвут 2-хори- жий тилларга ихтисослаштирилган, Янгиер Ижтимоий фанларга ихтисослаштирилган, Сирдарё-Қоракўл математика ва физика фанларига ихтисослаштирилган)ларга 7-синф ўқувчилари ўқишга кириш истагини билдириб ариза берган. Ушбу ўқувчилар учун давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилишини маълум қиламиз.
Кириш имтихонлари Гулистон шаҳридаги "Марказий ўйингоҳ"да жорий йилнинг 15 сентябр куни ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернат- лари учун тест синовлари бўлиб ўтади. Имтихон вақти соат 7:30 дан бошлаб имтиҳонга ўқувчилар гурухларга бўлинган ҳолда киритиш бошлана- ди. Соат 8:00 дан кейин кечиккан ўқувчилар имтиҳонга киритилмайди.
Шу сабабли ҳурматли ота-оналар фарзандларинингизни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда маска ва тиббий қўлқоп билан таъминлаган ҳолда, ўз вақтида қатнашишларини таъминлаб беришингизни сўраб қоламиз.
Имтиҳонга киришда албатта ўқувчининг ёнида туғилганлик тўғрисида ГУВОҲНОМАСИ бўлиши шарт.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.