“Сардоба” сув омбори тошқини: аҳоли вақтинчалик кўчирилган мактаблар таъмирланиб, янги ўқув йилида ўз фаолиятини давом эттиради. 

“Сардоба” сув омбори тошқини: аҳоли вақтинчалик кўчирилган мактаблар таъмирланиб, янги ўқув йилида ўз фаолиятини давом эттиради. 

Sirdaryo_xtb

2020 йил 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган сайёр мажлисида “Сардоба” сув омборида юз берган техноген ҳалокат оқибатларини бартараф этишнинг бориши ҳақида масала муҳокама қилиниб, 6 та мактабда кўчирилган аҳоли вақтинчалик яшаётганлиги сабабли янги ўқув йилига тайёрлаш ишлари кечикаётгани танқид қилинган эди.

Ҳақиқатан, жорий йил 1 май куни содир бўлган сув тошқини туфайли аҳоли ва ҳашарчилар Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин туманларидаги 11 та умумтаълим объектларига вақтинчалик жойлаштирилган, Сенат ишчи гуруҳи ўрганиб кетгандан сўнг фуқароларни уй-жойлари фойдаланишга топширилганлиги ва ҳашарчилар ўз вазифаларини бажариб бўлганликлари учун 16 августдан бошлаб мактаблар бўшатила бошланди, 24 августда барча таълим муассасалари янги ўқув йилига тайёрланиш учун бўшатиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов томонидан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиш баёнига кўра жорий таъмирлаш зарур маблағлар ажратилди. Ҳозирги кунгача Мирзаобод туманидаги 27,32-мактаблар, Оқолтин туманидаги 2,17-мактабларда жорий таъмирлаш якунланди, қолган барча мактаблар янги ўқув йилининг бошланиши куни, яъни 14 сентябрга қадар тўлиқ тайёрланиб, ўз фаолиятини бошлайди. 


Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати



Report Page