Сирдарё вилояти барча туман ва шаҳарларида халқ таълими ва ҳокимият вакиллари иштирокида “COVID-19 пандемияси даврида 2020-2021 ўқув йилида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш тўғрисида”ги амалий семинарлар бўлиб ўтмоқда.
Sirdaryo_xtb
Ўзбекистон Республикасида COVID-19 пандемияси шароитида карантин талаблари юмшатилиши муносабати билан 2020-2021 ўқув йилида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини ташкил қилишда карантин қоидаларига риоя қилишни назорат қилиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида халқ таълими ва вилоятнинг мутассадди ташкилот раҳбарлари иштирокида “COVID-19 пандемияси даврида 2020-2021 ўқув йилида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш тўғрисида”ги амалий семинарлар бўлиб ўтмоқда.


Шундай амалий семинардар бири Боёвут туманида вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят ИИБ, Гулистон давлат университети, Соғлиқни сақлаш, Санитария эпидемиология бошқармаси, Оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда тумандаги таълим муассасаси раҳбарлари ҳамда хамширалар иштирок этишдилар.


Семинар иштирокчиларига пандимия даврида ўқувчиларни мактабга кириб келиши ва ўқув машғулотларини қандай ташкил этилиши тўғрисида амалий машғулотлар орқали кўрсатиб берилди. Ҳар бир мактабда ўқувчиларни мактаб биносида ҳаракатланишлари учун график жадвали ишлаб чиқилди.



Шу каби амалий семинарлар бошқа туман ва шаҳарларда давом этмоқда.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.