Бугун Сирдарё таълим соҳасида тарихий кун. Илк бор, “Сирдарё-Қоракўл” мактаб-интернатига кириш учун ўқувчилар имтиҳон топширдилар.
Sirdaryo_xtbБугун Сирдарё таълимида тарихий кун. Аввал эълон берганимиздек, 20 август куни соат 17:00да илк бор, “Сирдарё-Қоракўл” мактаб-интернати учун ўқувчиларга имтиҳон бўлиб ўтди.

Ушбу мактаб-интернатининг 8-, 9- ва 10-синфларга ўқувчилар қабули бўйича ўқиш истагини билдирган ўқувчилар Халқ таълими бошқармаси ва Бухоро Қоракўл мактаб-интернати жамоасидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Иқтисод ва техника йўналишлари бўйича жами 441 нафар ўқувчилар тест синовларида қатнашдилар. Иқтисод йўналиши бўйича математика ва инглиз тили фанларидан жами 327 нафар ва технология йўналишида математика ва физика фанларидан жами 144 нафар ўқувчилар тест топширдилар. Тест варақалари Бухоро-Қоракўл мактаб-интернати ўқитувчилари томонидан текширилади ва натижалар ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.

Шуни эслатиб ўтамизки, 7-синф ўқувчилар қабули бўйича қўшимча маълумотлар берамиз. Уларнинг имтиҳонлари ДТМ томонидан ўтказилади.
Тест синовлари пандемия шароитини инобатга олган ҳолда карантин қоидалари асосида Гулистон шаҳар 16-сонли умумий ўрта таълим мактабининг спорт майдонида ўтказилди. Ўқувчилар майдонга киришда дезинфекция йўлагидан ўтишиб, тиббиёт ходимлари томонидан ҳароратлар ўлчаниб, тест синовида қатнашишларига рухсат берилди.

Тест синовлари бошланишдан олдин, Бухоро-Қоракўл халқаро математика мактаби директори Т.Рўзиев ва халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдурахмоновлар томонидан ўқувчиларга мактаб-интернатни ташкил этишдан мақсад ва унга қўйиладиган талаблар бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

Шундан сўнг, ўқувчиларга тест саволларини ишлашлари учун 2 соат вақт берилди.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.