Сирдарё вилоятида математикага ихтисослаштирилган мактаб-интерналарни ташкил этиш қандай амалга оширилмоқда?
Sirdaryo_xtb
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожланти- риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4708-сонли қарори мувофиқ 2020-2021 ўқув йилида Сирдарё вилоятининг 4 та ҳудудида, яъни Баёвут, Гулистон, Сардоба ва Ховос туманларида математикага ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ташкил этилмоқда.

Бугун вилоят халқ таълим бошқармасининг биринчи ўринбосари О.Мирбаратов Боёвут туманидаги Математикага ихтисослаштирилган мактаб-интернатини янги ўқув йилига ўқувхоналари ва лабаратория жихозлари, спорт ва фаоллар зали, кутибхона ҳамда ётоқхоналарда яратилган шароитлар ўрганилди ва тегишли топшириқлар бериб ўтди.

Ушбу мактаб 450 ўринли бўлиб, 7-11-синфларни ўз ичига қамраб олади. Бу йилга ўқувчилар танлов имтиҳонлари асосида қабул қилинади.
Шу билан бир қаторда тумандаги 22- ва 44-умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига тайёргарлиги ҳамда 1-синф ўқувчиларни қабул жараёнлари билан танишди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.