Sirdaryo_xtb

Sirdaryo_xtb

sirdaryo_xtb

2020 йил 1-майдаги Сардоба сув омборидаги техноген офат оқибатида Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги талофат етган 6-17-мактаблари ва Мирзаобод туманидаги 11-умумтаълим мактаби ўқувчилари бугун 10 июнь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Анор" ва "Қуёшли" оромгоҳларига жами 500 га яқин ўқувчилар олиб борилди. 

У ерда оромгоҳ директори, ёшлар иттифоқи, оромгоҳ тарбиячи ва етакчилари, тиббиёт ва ички ишлар ходимлари болажонларни байрамона кутиб олишди ва болажонлар учун ажратилган гуруҳ ётоқхоналарига жойлаштирилди. 

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page