Sirdaryo_xtb

Sirdaryo_xtb

Сирдарё вилояти Гулистон туманида вилоят семинари бўлиб ўтди.

Бугун Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 5-умумтаълим мактабида "Мактаб битирувчи синф ўқувчиларини олий таълимга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ва янги 2020-2021 ўқув йилига тайёргарликнинг бориши" мавзусида вилоят амалий семинари бўлиб ўтди.
Амалий семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдурахмонов, Гулистон тумани ҳокими ўринбосари О.Жўраев, Давлат тест марказининг вилоятдаги вакили А.Бахромов, барча туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда ҳудуддаги мактаб директорлари иштирок этишди.

Семинар қатнашчилари, аввало, кун тартибидаги масалалар юзасидан   5-умумтаълим мактабида амалда қандай бажарилгани билан батафсил танишдилар, синфхоналарни янги ўқув йилига янгича тайёрланиши, битирувчи синф ўқувчилари билан ишлашда ота-оналар ҳамкорлиги катта таассурот қолдирди.

        Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдурахмонов ўз кириш сўзида кун тартибидаги масалалар ижросидаги тизимли муаммоларга, йўл қўйилаётган камчиликларга тўхталди.

Ҳисобот берган Гулистон туман халқ таълими бўлими мудири А.Исмоилов қайд этдики,  туманда 30 та умумтаълим мактабларида  таҳсил олаётган 11-синф битирувчилари 952 нафарни ташкил этади. Ўтган ўқув йилида бор йўғи 13 фоиз битирувчилар олий таълимга киришган, жорий йилда камида 30 фоиз битирувчиларни олий таълимга қамраб олиш учун ўқув йили давомида тизимли ишлар олиб борилди.  Жумладан, вилоят ҳокими Ғ.Ғ.Мирзаев томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ижросига катта эътибор қаратилиб, барча мактабларда “Абитуриент-2020” штаблари иши жонлантирилди, ҳар бир битирувчи билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилди, репитицион тестлар мунтазам ўтказилиб, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига зарур тавсиялар берилмоқда.

Туманда янги ўқув йилида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш учун таътил мобайнида ўқитувчиларнинг малакасини ошириб бориш йўлга қўйилган, “онлайн мактаб”, “онлайн тўгарак”, “онлайн касбий ривожланиш” платформаларидан самарали фойдаланиш учун доимий мониторинг олиб борилмоқда.

ВХТБ бошлиғи А.Абдурахмонов семинар якунида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришдаги намунали ишлари учун қатор мактаб директорларига бошқарманинг “Ташаккурнома”сини топширди.


Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси

ахборот хизмати




















































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































Report Page