Сирдарё вилоятида “Зарбдор ойлиги" доирасида ўтказилаётган тезкор-профилактик ишлар ўзини самарасини бера бошлади

Сирдарё вилоятида “Зарбдор ойлиги" доирасида ўтказилаётган тезкор-профилактик ишлар ўзини самарасини бера бошлади

Сирдарё вилоят прокуратураси

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва ИИВнинг биринчи ўринбосарлари томонидан “Зарбдор ойлиги”ни ўтказиш юзасидан имзоланган Қўшма Фармойиш асосида Сирдарё вилоятида ҳам вилоят прокурорининг ва Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосарлари томонидан қўшма фармойиш имзоланди.

Бу борада тезкор гуруҳ аъзолари билан ҳам жорий йилнинг 4 март куни вилоят ИИБда йиғилиш ўтказилиб, амалга оширилган ишлар юзасидан уларнинг ҳисоботи эшитилиб, тезкор профилактик тадбирларни жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Вилоятнинг криминоген вазияти танқидий таҳлил қилиниб, унга кўра криминоген вазияти оғир ва жиноятчилик ошган Гулистон, Янгиер шаҳарлари, Сирдарё ва Боёвут туманларида “зарбдор ойлиги”ни ўтказиш борасида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Бу тадбирга 421 нафар ички ишлар органлари, 68 нафар Миллий гвардия 187 нафар бошқа ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ва 467 нафар жамоатчилик вакиллари жалб қилинди.

Тадбирни самарали ўтказиш мақсадида жами 308 та патруллик йўналишлар ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида 6 653 та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, барчаси судлар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилди, шулардан 57 нафарига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

Тунги вақтларда белгиланмаган жойларда ёки бемақсад юриб фуқаролар осойишталигига зиён етказиши мумкин бўлган, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар ички ишлар органлари ва ҳуқуқ-тартибот масканларига олиб келиниб, улар билан тезкор-профилактик ишлар ўтказилди.

Натижада:

- 73 нафар муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитация марказларига;

- 36 нафар назоратсиз юрган вояга етмаганлар ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

Жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларни тезкор қамровга олиш, улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида тадбир давомида 791 нафар спиртли ичимликка ружу қуйган шахслар, 17 нафар гиёҳвандлар ва 49 нафар руҳий касалликка чалинган шахслар аниқланиб, соғлиқни сақлаш муассасаларга жойлаштирилди.

Тадбир давомида жиноят қидирув йўналишида содир этилган 46 та жиноятларни барчаси фош этилди.

Содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитлар сектор раҳбарлари томонидан аҳоли ўртасида муҳокама қилинди.

Тадбир давомида хавфсизликни таъминлаш мақсадида маҳаллаларга ва аҳоли гавжум жойларга 109 та видеокузатув мосламалари ўрнатилди.

Жиноят содир этиб тергов органларидан яшириниб юрган 4 нафар қидирувда юрган шахслар тадбир давомида ушланди ва 3 та гиёҳвадлик билан боғлиқ жиноятлар фош этилди.  

Сирдарё вилоят прокуратураси






Report Page