Сирдарё вилояти юридик техникумининг психологи
МАНСАБ ЙЎРИҚНОМАСИ
Психологнинг вазифалари ва функциялари
5. Қуйидагилар психологнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўқувчининг ҳар томонлама (жисмоний, ижтимоий, маънавий-ахлоқий, интеллектуал, психологик) уйғун тараққиёти учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
ўқувчига ўқишга адаптация қилиш жараёнида ўзини англаш ва касбий шаклланиш ва шахсий психологик муаммоларида комплекс ёрдам кўрсатиш;
коллеж миқиёсида педагогик жараённинг самарадорлигини таъминловчи турли психологик муаммолар ечимида ходим ва ўқувчиларга ёрдам бериш.
6. Психолог ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ўқувчининг ҳар томонлама (жисмоний, ижтимоий, маънавий-ахлоқий, интеллектуал, психологик) уйғун тараққиёти учун зарур
шарт-шароитларни яратишда:
ўқувчининг ёш хусусиятларини ҳамда жадал ривожланишини ҳисобга олувчи, улар психикасининг барча жабҳаларини қамраб олувчи динамик тараққиётга кафолат берувчи дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ходим ва ўқувчи интеллектини ривожлантириш жараёнига фаол таъсир ўтказишга қаратилган психологик ривожлантириш ва психокоррекция ишларини амалга ошириш;
психологик маданиятни ўстириш ва тарғиб қилиш мақсадида коллеж педагог ходимлари ва ўқувчилари билан маърузалар ва тренинг машғулотларини ўтказиш;
ўқувчиларнинг шахсий муаммоларини аниқлаш мақсадида ижтимоий-психологик диагностика ўтказиш;
коллежда гуруҳий ва индивидуал психологик тажрибалар ўтказиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчиларни аниқлашда иштирок этиш;
б) ўқувчига ўқишга адаптация қилиш жараёнида ўзини англаш ва касбий шаклланиш ва шахсий психологик муаммоларида комплекс ёрдам кўрсатишда:
ўқувчилар гуруҳларини ижтимоий-психологик жиҳатдан ўрганиш ва натижаси бўйича тегишли ишларни амалга ошириш;
ўқувчиларнинг ўқиши давомида психологик-педагогик жиҳатдан чуқурроқ ўрганишга йўналтирилган гуруҳий ёки индивидуал психодиагностик тадқиқотлар олиб бориш;
ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини, таълим-тарбиядаги нуқсонларнинг сабабларини аниқлаш;
ўқувчилар билан махсус индивидуал, шунингдек бошқа шаклларда ривожлантикрувчи ва коррекцион ишлар олиб бориш;
ўқувчилар гуруҳига тарбиявий таъсир ўтказишга йўналтирилган машғулотларни ўтказиш;
в) коллеж миқиёсида педагогик жараённинг самарадорлигини таъминловчи турли психологик муаммолар ечимида ходим ва ўқувчиларга ёрдам беришда:
коллеж ходим ва ўқувчилари учун соғлом психологик муҳит яратиш ва улар шахсининг ривожланиши учун оптимал шарт-шароитларни таъминлашга қаратилган психопрофилактик фаолиятни амалга ошириш;
ўқувчилар ва педагогик жамоада энг қулай психологик муҳитни юзага келтириш учун махсус психологик тадбирлар олиб бориш,
ўқувчилар таълим ва тарбияси билан шуғулланувчи барча шахсларга, жумладан коллеж раҳбарияти, педагог ходимлар, ота-оналар ва жамоат ташкилотлари ходимларига аниқ маслаҳатлар бериш;
мушкул вазиятларга тушиб қолган ўқувчиларга индивидуал маслаҳатлар бериш;
ходимлар, психологик ёрдамга муҳтож ўқувчилар ва ота-оналар ўртасидаги низолар билан ишлаш;
хавф-хатарга мойил ўқувчилар билан ишлашда ягона ёндашувларга доир услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш;
ота-оналар, педагогик жамоа иштирокида тарбиявий тадбирлар тарзида машғулотлар олиб бориш;
педагогик жамоада муомала маданиятини такомиллаштириш, ўқувчилар билан педагогларнинг муомала жараёнини яхшилашга ёрдам бериш, шахсга оид, ихтисосликка доир муаммолар юзасидан педагогик жамоаларда кенг кўламда маслаҳатлар бериш.
3-боб. Психологнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
7. Психолог ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
коллеж деканатлари, кафедралари ва бошқа таркибий бўлинмаларидан зарур маълумот ва ҳужжатларни белгиланган тартибда олиш;
коллеж Кенгаши, мажлислар ва бошқа тадбирларида, шунингдек психолог фаолияти бўйича методик семинарларда иштирок этиш;
директорнинг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари ва деканатлар билан келишган ҳолда ходимлар ҳамда ўқувчиларни махсус психологик тадбирларга бевосита жалб қилиш;
деканатлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
психологик жараёнда педагог ходимлар ва ўқувчилар хулқи, ўқув фаолияти хусусиятларини кузатиш мақсадида дарс ва аудиториядан ташқари машғулотларда қатнашиш;
гуруҳий ва индивидуал психологик тадқиқот ишларини олиб бориш;
мураббийлар, ота-оналар ва ўқувчиларнинг йиғилишларида иштирок этиш;
зарурият туғилганда тиббий ва дефектологик муассасаларга мурожаат этиш;
ўз фаолиятига доир ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.
Психолог қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
8. Психолог:
коллеж Кенгаши қарорлари ва директорининг буйруқларида унга юклатилган вазифалар ижросини таъминлашга;
коллеж раҳбарияти томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга;
адекват диагностик ва коррекцион методларни амалга ошириш, психологик диагнозларни аниқ қўйиш ҳамда асосланган тавсиялар беришга;
ўқув-тарбиявий жараённи такомиллаштириш билан боғлиқ масалаларни коллеж раҳбариятига етказишга;
касбий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўз касбий малакасини оширишга;
консультатив жараёнда олинган шахсий ахборот махфийлигини таъминлашга;
фаолиятининг барча йўналишлари бўйича юқори самарадорликни таъминлашга, коллеж тадбирларида фаол иштирок этишга;
меҳнат ва ижро интизоми ҳамда хизмат вазифаларига риоя қилишга, йиллик иш режаларнинг бажарилишини таъминлашга;
коллеж ички тартиб-қоидалари, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишга мажбур.
Психологга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.