Сирдарё вилояти 5 та муҳим ташаббус ғолиблари қаторида.

Сирдарё вилояти 5 та муҳим ташаббус ғолиблари қаторида.

Cирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси.

Бугун Сирдарё вилояти Маънавият-маърифат марказида Халқ таълими вазирлиги томонидан “5 tashabbus maktabda” фестивалининг Cирдарё вилоятидаги 15 та ғолиб умумтаълим мактабларига ўқув жиҳози ҳамда ускуналар топширилди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан октябрь-ноябрь ойларида “5 tashabbus maktabda” фестивали эълон қилинган эди. Фестивални ташкил қилишдан мақсад узоқ жойлардаги мактабларгача 5 та муҳим ташаббуснинг кириб бориши.

Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали 17 мингдан ортиқ мактаблар ўз ижодий ишлари билан қатнашдилар. Улар орасидан Сирдарё вилоятининг 15 та мактаби ғолиблар қаторига кирди.

Фестиваль ғолиб ва совриндорлари рақамли фортепиано, овоз кучайтиргич колонкаси билан, мусиқа асбоблари, спорт экипировка (машғулот формаси, накидка), футбол, волейбол, баскетбол тўплари, гимнастика мати, компьютер, принтер (рангли), проектор, робототехника тўплами, ноутбук, компьютер, принтер (3+1), китоблар тўплами, тикув машинаси, ошхона комбайни, электр печ, сартарошлик жиҳозлари, дазмол ва дазмоллаш доскаси билан тақдирланди.

Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати.

Report Page