Сирдарё туманига вилоят прокурорининг навбатдаги сайёр қабули

Сирдарё туманига вилоят прокурорининг навбатдаги сайёр қабули

Сирдарё вилоят прокуратураси

Вилоят прокурори Ш.Аминов томонидан навбатдаги ёшларнинг сайёр қабули Сирдарё тумани “Хазина” маҳалласида ўтказилди.

Қабулда 15 нафар ёшларнинг мурожаатларидан 11 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит маблағлари ажратиш, 4 нафари эса ишга жойлаштириш масаласидан иборат бўлиб, шу куннинг ўзида 4 нафар аёллар, Ш.Узоқова, Х.Усмонқулова, Ш.Ризаева, Н.Эркабаевалар ишга жойлаштирилди, 11 нафар ёшларга кредитлар ажратилди.

Шу билан бирга, сайёр қабулда “Хазина” МФЙдан 8 нафар фуқароларнинг турли мурожаатлари жойида ўрганилди.

Жумладан, вилоят прокурори томонидан Сирдарё тумани Бахт шаҳрида ташкил этилган “маҳаллабай” иш тизими бўйича “бошқарув офиси” фаолияти ҳамда “Хазина” маҳалласининг Янгиҳаёт, Янгиқурилиш, Хумо кўчаларидаги аҳоли муаммолари уйма-уй юриб, “фуқаробай” ўрганилганда, фуқаро М.Алпанованинг ичимлик суви билан таъминлаш ва чиқиндиларни тозалаш, А.Саидмуҳаммедованинг табиий газ етказиб берилишида юзага келаётган муаммолар ҳақидаги мурожаатлари, туман мутасаддилари томонидан йиллар давомида ҳал этилмасдан ҳамда бугунги кунда “маҳаллабай” иш тизими бўйича бирон-бир тадбирлар олиб борилмасдан, ўз холига ташлаб қўйилганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш давомида, Янгиҳаёт кўчасидаги ичимлик суви, Янгиқурилиш кўчасидаги газ таъминотидаги муаммолар ҳамда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича мутасадди идоралар (туман ҳокимлиги, прокуратура, “Сувтаъминоти” МЧЖ туман филиали, “Тумангаз” таъминоти бўлими, ободонлаштириш бошқармаси ва бошқалар)га ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, дастур ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, маҳалладаги ичимлик суви қувурини тортиб келиш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 76 метр, 2 млн. сўмлик темир қувурларни ўрнатиш зарурлиги таъкидланиб, бу борада Бахт шаҳар ҳокимлигига вазифалар юклатилди ва шу куннинг ўзида ишчи гуруҳ тузилиб, ишлар бошлаб юборилди.

Шу билан бирга, М.Дадажонованинг туманнинг “Хазина” маҳалласи аҳолисига белгиланган тартибда ун маҳсулотлари етказиб бериш ҳақидаги мурожаати шу куннинг ўзида қаноатлантирилиб, ушбу маҳаллага 7 тонна миқдорида ун маҳсулотлари етказиб берилди.

Фуқаролар Қ.Содиқова ва Ф.Валиеваларнинг уй-жойини таъмирлаб бериш, Бахт шаҳар ҳокимлиги ва бошқа мутасадди идораларга топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди.

Шундан сўнг, Бахт шаҳар марказидаги 14-сонли умумтаълим мактабида жиноят содир этишга мойил бўлган профилактик ҳисобда турувчи ва судланган 14 нафар ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг 3 нафарига 0,50 гектардан ер майдонлари, 4 нафарига чорвачилик йўналишида имтиёзли кредитлар ажратилиб, 3 нафарига туман ҳудудидаги гузардан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун жой ажратилиши таъминланди.

Қабул давомида, “Беш ташаббус доирасида” вилоят прокурори ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва спортга жалб қилиш юзасидан Сирдарё тумани “Хазина” маҳалласига ташриф буюриб, қабул доирасида ташкил этилган спортнинг “Юнон-рум кураши” ҳамда “Стол тенниси” турлари бўйича секторда ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақада ғолибликни қўлга киритган ҳамда ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан фаол иштирок этган ёшларни тақдирлаб, ўзининг эсдалик совғаларини топширди.

Шундан кейин, вилоят прокурори ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида, 14-сонли умумтаълим мактаби ҳовлисида бугунги кунда фойдаланилмасдан келинаётган ва бўш турган футбол стадионида таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳамда чим ётқизиш ишларини жадаллаштириш юзасидан туман 2-сектор раҳбари ва мутасаддиларга вазифалар юклади ва амалий иш бугуннинг ўзида бошланди.

Қабул якунида, вилоят прокурори томонидан “Хазина” МФЙ, Фаровон ҳаёт кўчаси, 7-уйда истиқомат қилувчи якка тартибда уйида таълим олаётган Т.Нуралиев ҳамда “Ишонч” МФЙ, Тикувчи кўчаси, 28-уйда яшовчи М.Мавлоноваларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга ўқув қуроллари ва дори-дармон воситалари етказиб берилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

Report Page