Сирдарё тумани 31-умумтаълим мактабида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Сирдарё тумани 31-умумтаълим мактабида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Давлат тест марказининг Сирдарё вилояти бўлими

Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 24 январь куни соат 10-30 да Сирдарё тумани 31-умумтаълим мактаби фаоллар залида мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда Давлат тест марказининг Сирдарё вилояти бўлими ходимлари, мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари М.Хайдаров, битирувчи синф раҳбари А.Пўлатов, ўқитувчилардан Х.Зайнуллаева, К.Абдалимова ҳамда мактаб битирувчилари (жами 57 нафар иштирокчи) иштирок этишди.

Очиқ мулоқотда Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сон, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 395-сонли қарорлари ҳамда Давлат тест маркази томонидан амалга оширилаётган изчил ислоҳатлар, Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари ҳақида, умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчи ўқувчилар ўртасида репетицион-диагностик тест жараёнларини ўтказиш тартиби, e-Sinov тизими орқали Тelegram messenjeriда @dtmxizmatbot telegram boti ишга туширилганлиги ҳамда Давлат тест маркази ва “DAVR PRESS” нашриёти ҳамкорлигида “Test topshiriqlari to’plami-2019” китобларининг сотувга чиқарилганлиги, http://5fan.dtm.uz/ сайти орқали рўйхатдан ўтиш ва тест вариантларига буюртма бериш, http://onlinetest.dtm.uz/newtest/ сайти орқали мажбурий фанлардан очиқ тестлар (“ONLINE TEST”) билан ишлаш тизими тўғрисида қатнашувчиларга тўлиқ тушунчаларни бериб ўтдилар.

Бўлиб ўтган очиқ мулоқотда иштирок этган ўқувчилар тест жарёнлари билан боғлиқ масалаларда ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавобларни олдилар.

Очиқ мулоқотдан фотолавҳалар:

https://t.me/dtm_sirdaryo_kanali

Report Page