Сирдарё, сиз билан, аҳли Андижон!

Сирдарё, сиз билан, аҳли Андижон!


Андижонликлардан, " Сардоба " сув омборидан талофат кўрган Сирдарё аҳлига бағишланади.


Ширин уйқунгиздан, уйғонмай туриб, 

Хонадонингизга, сув келди суриб, 

Ҳайвонлар ўкириб, итингиз ҳуриб, 

Қўрқув, ҳаяжонда , юриб- югуриб,

Тушкунликка тушиб, қийналдими жон?

Сирдарё, сиз билан, аҳли Андижон!


Ҳали тугамасдан, вирус азоби,

Уйингга кирдими, тўғон зардоби,

Елкангга тегмасдан, ёзнинг офтоби,

Яна очилдими, тарих китоби,

Тушкунликка тушиб, қийналдими жон?

Сирдарё, сиз билан, аҳли Андижон!


Қанчалик куясан, бузилса тандир,

Андижон аҳли ҳам сизла, бир тандир,

Дўстга ёрдам, асли, дин- иймондандир,

Неки бошга тушса, Оллоҳимдандир,

Тушкунликка тушиб, қийналдими жон?

Сирдарё, сиз билан, аҳли Андижон!


Юртбошим бош бўлди, халқнинг қошида,

Қолдирмас сизларни, алам ёшида,

Ҳоким ҳам, сиз учун, тўғон бошида,

Инсон синаларкан, ғам бардошида,

Тушкунликка тушиб, қийналдими жон?

Сирдарё, сиз билан, аҳли Андижон!


Ас-Сабур, олтиндек сабрлар берсин,

Ар-Раҳийм, сизларни раҳмингиз есин,

Ар- Раззоқ, ҳар банда ризқини терсин,

Ар-Раҳмон, ажрига неъматлар берсин,

Тушкунликка тушиб, қийналдими жон?

Сирдарё, сиз билан, аҳли Андижон!


Андижон вилояти Шаҳрихон тумани 23-мактаб ММИБДЎ
Севара Шоматова.

Report Page