Сирдарё туманида 3 та транспорт воситаси билан боғлиқ йўл-транспорт ходисаси содир бўлди. (батафсил)
Sirdaryo YHXB
2021 йил 22 июнь куни соат 12:15 да Сирдарё тумани ИИБга тушган хабарга кўра Сирдарё тумани Ўзбекистон МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 100-км Тошкент-Душанбе йўналишида, 1987 йилда туғилган хайдовчи Ф.Ф бошкарувида бўлган ВАЗ-2106 русумли 20К316СА давлат рақам белгили автомашинасини бошқариб бораётиб, 5.11.1 йўл белгиси ўрнатилган қайрилиб олиш жойида ортга қайрилиб олаётган вақтида ўзи билан бир йўналишда ортда ҳаракатланиб келаётган, 1989 йилда туғилган А.Ш. оқ рангли ISUZU русумли, 75R904МА давлат рақам белгили юк автомашинаси ВАЗ-2106 русумли автомашинанинг орт қисмига урилиб рул бошқарувини йуқотиб ағдарилган. Натижада ВАЗ-2106 автомашинаси қарама-қарши йўналишга чикиб кетиб, қарама-қарши йўналишда келаётган, 1992 йилда туғилган хайдовчи Д.Б бошқарувида бўлган NEXIA-3 русумли 20T 248 DA давлат рақам белгили автомашина билан тўқшашиб ЙТҲ содир этган.

Натижада ВАЗ-2106 автомашина хайдовчиси Ф.Ф хамда ВАЗ-2106 автомашина йўловчиси 1992 йилда туғилган К.Б.лар “ мияни лат ейиши, САК, бурун суяги очиқ синиши, постравматик шок” ташхислари билан турли даражадаги тан жарохатлари олиб Сирдарё тумани шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
ЙТҲ сабаби: ISUZU русумли юк автомобиль ҳайдовчиси хушёрликни йўқотиб оралик масофасинии сақламай, руль бошқарувини эплолмай қолган.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати