Синовли кунларда ички ишлар ходимлари халқ билан бирга 

Синовли кунларда ички ишлар ходимлари халқ билан бирга 


Бугун юртимизда кечаётган карантин вақтида халқимизнинг бирдамлиги ва ўзаро меҳр оқибати ҳам синовдан ўтмоқда десак муболаға бўлмайди. Бу вазиятда ёлғиз кексалар, кам таъминланган оилалар, касалликка чалиниб ётиб қолганлар ҳолидан хабар олиш мақсадида ички ишлар ходимлари ҳам ёрдамга шошилишмоқда. Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан 28 та маҳалла ўрганиб чиқилиб, у ерда яшовчи 121 та оила яъни 54 та кам таъминланган, 12 та кўп фарзандли оилалар, 20 та ёлғиз яшовчи кексалар, 14 нафар ногиронлар ҳамда 21 нафар сурункали касалликка чалиниб, ётиб қолган фуқароларга керакли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.       






Шунингдек, аҳолининг узоғини яқин қилиш, қолаверса ҳаётини хавф остига қўйиб бозорларга чиқмасликлари учун маҳаллаларда арзонлаштирилган сайёр озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилмоқда. 28-30 март кунлари туманнинг “Ҳусниобод” ва “Қўшчинор” маҳаллаларида ташкил этилган ана шундай ярмаркаларда аҳоли керакли маҳсулотларни арзон нархларда харид қилиш имкониятига эга бўлишди. 














Report Page