Тезкор! Россияда террористик гуруҳга аъзо бўлиб қайтган 8 нафар Сирдарё вилоятида яшовчи шахслар қўлга олинди

Тезкор! Россияда террористик гуруҳга аъзо бўлиб қайтган 8 нафар Сирдарё вилоятида яшовчи шахслар қўлга олинди


Шу йилнинг 17 июль куни Сирдарё вилояти Ички ишлар Бошқармаси ва ДХХ Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, мавсумий ишлаш учун Россия Федерациясига бориб, у ерда яширин фаолият олиб бораётган “Катибатуль Тавхид валь-Жиход” террорчилик ташкилоти таъсирига тушган яширин гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. 

 Мазкур гуруҳ аъзолари яшаш жойларига қайтиб келишгач, яқин қариндошлари ва маҳалладошлари орасида радикал қарашларини тарғиб қилиш, ҳамда Интернет ижтимоий тармоқлари орқали террорчилик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш билан шуғулланганлар.

Аниқланишича, улар Россия ҳудудида бўлишлари давомида, Сурия Араб Республикасида ўрнашиб олган террористик ташкилотларга молиявий кўмак бериб келганлар ва келажакда ўзлари ҳам ушбу давлатга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режалаштирганлар.

Тезкор тадбир натижасида жиноий гуруҳнинг Боёвут туманида яшовчи 8 нафар ва Сурхондарё вилоятида яшовчи 1 нафар аъзоси қўлга олиниб, уларнинг уяли алоқа воситалари ҳамда яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди. 

Айни пайтда, Сирдарё вилоят ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page