Сиҳатгоҳларга йўлланмалар олиш тартиби қандай?

Сиҳатгоҳларга йўлланмалар олиш тартиби қандай?

https://t.me/kasabainfo

Савол:

Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги сиҳатгоҳларга йўлланмалар олиш тартиби қандай?

Жавоб:         

Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги сиҳатгоҳларга ходимларнинг ўзлари учун йўлланмалар олиш тартиби қуйидагича белгиланган:

Йўлланма бериш Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 2013 йил 26 январда тасдиқланган “Ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан санаторийларга йўлланмаларни режалаштириш, чиқариш, тақсимлаш, сотиш, бериш, ҳисобга олиш ва ҳисоботини юритиш тартиби тўғрисида” Йўриқнома асосида тартибга солинади.

Йўриқномага асосан:

Ходимга 2 йилда 1 маротаба навбат асосида йўлланма берилади.

Ходим сиҳатгоҳга йўлланма олиш учун ўзининг иш жойида тузилган касаба уюшмаси қўмитасига мурожаат қилади ва ўзига маъқул келган сиҳатгоҳни танлаб, касаба уюшмасига сиҳатгоҳга йўлланма ажратиш бўйича ариза топширади.

Касаба уюшма қўмитаси ходимни аризасини қабул қилиб, сиҳатгоҳга йўлланма олиш учун мурожаатларни рўйхатга олиш китобига навбат билан киритади.

Ўз навбатида касаба уюшмаси қўмитаси ходимга йўлланма олиш учун юқори турувчи тармоқ касаба уюшмалари ташкилотларига буюртма беради.

Тегишли тармоқ кенгашлари буюртма асосида сўралган сиҳатгоҳга йўлланмани ташкилот касаба уюшмаси қўмитасига ишончнома асосида ажратади.

Ходим касаба уюшмаси қўмитасидан йўлланмани олиш учун қуйидаги хужжатларни тақдим этиши зарур:

ариза;
тиббий маълумотнома;
паспорт нусхаси;
меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки электрон тизимдан кўчирмаси;
меҳнат таътили берилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
йўлланма қиймати қисман тўлангани (йўлланма нархининг 45%) тўғрисидаги тўлов қоғози;


Йўлланмалар уларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 20 кун аввал берилади.


Ходим сиҳатгоҳга йўлланма, шахсини тасдиқловчи хужжат ва тиббиёт муассасасидан олинган сиҳатгоҳ-курорт картаси билан бирга белгиланган


Сиҳатгоҳ ходимни йўлланмаси ва паспорт маълумотларига асосан даволаш картасини очади ва тиббий кўрикдан ўтказади.


Тиббий кўрик хулосасига асосан ходимга даволаш муолажалари ва


Ходим сиҳатгоҳда тегишлилиги бўйича 10 ёки 12 кун (қуйидаги рўйхатга асосан) давомида соғломлаштирилади ва йўлланмасида белгиланган муддатда сиҳатгоҳдан қайтади.


Ходим сиҳатгоҳдан қайтгандан сўнг касаба уюшмаси қўмитасига сиҳатгоҳ йўлланмасининг қайтариш таълонини тақдим этади.


 


Report Page