@Shopirlar

@Shopirlar

@shopirlar

Тошкентда инсон соғлиғи учун зарарли ҳаво кузатилаётгани маълум қилинди

Тошкент шаҳри ҳавосида майда заррачалар миқдори бир ҳафтадан бери ҳавода муаллақ туриб қолишда давом этмоқда. Бу ҳақда Telegramʼдаги «Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар» канали маълум қилди.

Халқаро ҳаво сифати индексига кўра, пойтахтнинг икки стационар пости атрофида ҳавода ифлосланиш 100 бирликдан юқори бўлишда давом этмоқда. Ярим тун соат 01:00 да шаҳар ҳавосида ифлосланиш индекси 152 бирликни ташкил этган. Индекснинг юқорилаши майда РМ-2,5 заррачасининг ҳавода рухсат этилган меъёрий кўрсаткичдан ошиб кетиш фонида юз берган.

Дунёда қабул қилинган стандартларга мувофиқ, AQI индексининг 0 дан 50 гача бўлган бирлиги ҳавонинг тозалиги яхши, ҳавонинг ифлосланиши аҳамиятсиз деб ҳисобланади;

  • 51 дан 100 гача бўлган кўрсаткич қониқарли, ҳаво сифати мақбул деб ҳисобланади, аммо баъзи ифлослантирувчи моддалар ҳавонинг ифлосланишига айниқса сезгир бўлган одамлар учун хавф туғдириши мумкин;
  • 101 дан 150 гача бўлган ифлосланиш даражаси сезгир одамлар учун зарарли бўлиб, уларнинг фаровонлигига таъсир қилиши мумкин, аммо соғлом одамлар мазкур сифат даража таъсир кўрсатмайди;
  • 151 дан 200 гача бўлган ифлосланиш даражаси ҳар қандай одамнинг соғлиғи учун зарарли ва хавфли ҳисобланади ва, айниқса, нафас олиш органларида касаллиги борлар учун янада жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин;
  • 201 дан 300 гача бўлган даража жуда носоғлом ва кўпчилик учун жуда хавфли ҳисобланади. 300 кўрсаткичи ҳар қандай одам учун хавф туғдирадиган хавфли ифлосланиш даражасини қайд этади.

РМ-2,5 майда дисперс заррачаларининг ҳавода узоқ ва қисқа муддат рухсат этилган меъёрдан ортиб кетиши қуйидаги касалликларни келтириб чиқаради:

Узоқ муддатли таъсирлар:

  • бронхит, астма, амфизем каби нафас олиш касалликлари,
  • ўпка тўқималарига зарар,
  • саратон (рак),
  • юрак ҳуружи,
  • қон томир касаллиги (инсульт),
  • барвақт ўлим.

«Дарвоқе, шуни ҳам қайд этиш жоизки, мазкур кўрсаткичлар дунёдаги меъёрий стандарт кўрсаткичларидир. Жойнинг иқлимий шароити, ҳаво таркибидаги ифлос моддалар кимёвий таркиби ўрганилиб, миллий стандарт қийматлари белгиланади. Ўзбекистон шароитида майда 2,5 микрометр (РМ-2,5) заррачаларининг меъёрий стандарт кўрсаткичлари ҳали белгиланмаган», — деб ёзади канал муаллифи.

Таъкидланишича, пойтахтда айни дам ҳаво сифатининг ёмонлашиши узоқ муддат ёғингарчиликсиз кунлар ва унинг кетидан шамолсиз об-ҳаво ва юқори намлик билан боғлиқ, бу жараён ҳавода зарарли моддаларнинг тўпланишига ёрдам бермоқда.

«Айниқса, ҳавода майда чанг кўпайганини ҳамма сезиб турибди. Эрталаб уйғониб, машина сирти юзасида Сиз ўша чангни ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин. ʼЎзгидрометʼ 18 октябрдан ва ниҳоят ёғинли мавсумлар бошланиши тўғрисида прогноз хабар қолдирди Юқори эҳтимол, ана шу кундан бошлаб, пойтахт ҳавосида ифлос моддалар билан боғлиқ вазият ижобий томонга яхшиланади», — дейди Эркин Абдулахатов.

Аввалроқ «Ўзгидромет» Ўзбекистонда 17-19 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати 8-10 даражагача пасайиши кутилаётганини маълум қилганди.

Report Page