Google компаниясининг лойиҳаси ёпилиш арафасида

Google компаниясининг лойиҳаси ёпилиш арафасида

aba.abdurahimov

"Гугл қабристони" кенгаймоқда. Яна бир ижтимоий тармоқ ўз фаолиятини якулаш арафасида.

Бу тармоқ гугл компаниясига тегишли лойиҳа бўлиб, Shoelace деб номланган. Бу тармоқ бир-бирига яқин жойда яшовчи, қизиқишлари ўхшаш инсонлар йиғилиб, реал ҳаётда кўришишлари учун имконият яратиши керак эди.

Манба: Rubryka

2019-йилда чиқарилган бу тармоқ ҳали синов муддатида эди. Шу сабабли ҳам сиз у ҳақида эшитмаган бўлишингиз мумкин.

Компания расмийлари бу ижтимоий тармоқ ҳам пандемиянинг навбатдаги қурбони бўлганлигини таъкидлашмоқда. Улар ҳозир бундай лойиҳалар учун пул тикишнинг вақти эмас, деб ҳисоблашмоқда.

Shoelace тармоғи 2020-йилнинг 12-май куни расман тўхтатилади.


@abalog канали тайёрлади

Report Page