Шаҳримизга Google Maps раҳбари Джен Фицпатрик ташриф буюради

Шаҳримизга Google Maps раҳбари Джен Фицпатрик ташриф буюради

Қўқон шаҳар ҳокимлиги

Стендфорд университетини тамомлаган Фицпатрик хоним Google компаниясида иш бошлаган биринчи аёл инженердир. Ҳозирда Google хариталари дастури раҳбари лавозимида ишлаётган Фицпатрик, шаҳримиз тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан танишиб, уларни тезлик билан Google хариталарига киритилишига ёрдам бериши кутилмоқда.

Барча тарихий обидаларимиз ва уларга олиб борадиган маршрутларнинг Google хариталарига киритилиши Халқаро ҳунармандчилик фестивали кунлари ва ундан кейин ҳам сайёҳларнинг Google геолокация дастури ёрдамида манзилига осонлик билан етиб боришига хизмат қилади.

Report Page