"Севмоқ шунчалар гўзал бўлса"...

"Севмоқ шунчалар гўзал бўлса"...

IymonAli KitobAliyev

Тирикчилик машаққатини енгиш йўллари ҳам муҳаббатдан ўтади:

“Аллоҳ бир хонадоннинг ризқи баракотини эр-хотиннинг муҳаббати орасига яширган” дея марҳамат қилганлар Пайғамбар алайҳиссалом.

Муҳаббат нақадар бўлса, баракоти ҳам шу қадар…

Биз фақат барака йўқлигидан шикоят қиламиз. Аллоҳ баракотни муҳаббат ичига яширибди. Ундан бўлса ташқарида, бегона жойларда, ёт элларда кўпроқ пул топиш учун вақт ўтказиш ўрнига, уйига ишдан эрта қайтган, аҳли оиласига кўпроқ вақт ажратган, хотини билан муҳаббатли суҳбатлар қиладиган эркак кўп даромад топар экан.


ҲАР ДОИМ ЧИРОЙЛИ ВА МАФТУНКОР БЎЛИБ ҚОЛИШНИ ИСТАГАН АЁЛЛАР УЧУН ГЎЗАЛЛИК СИРЛАРИ


Ҳар куни ойнаи жаҳон ва матбуот орқалари аёлларга ҳар хил гўзаллик тавсиялари тақдим этилади. Биров табиий ўсимликлар, мева, сабзавот, сут-қатиқ, тухум кабимаҳсулотлардан тайёрланган малҳамларни, яна биров замонавий тиббиёт ёрдамида пластик жарроҳлик ва ботокс каби гўзаллик операцияларни маслаҳат беради. Ҳолбуки, буларнинг баридан ҳам фойдали ва таъсирли формула, ҳимояловчи восита, сеҳрли йўриқнома, гўзаллик ва ҳар доим гўзал бўлиб қолишнинг сири — ЖАНЖАЛДАН ТИЙИЛИШ!

Нега деганда:

Жанжаллашиш аёлни хунук қилади — Қовоғи солинган аёл асло чиройли кўринмайди.

Жанжал аёлни эрта қаритади — ҳар бир қайғу юзга кичкина чизиқ бўлиб ўрнашади, кўп жанжал қилсангиз юзингизга тезда ажин тушади.

Жанжал аёлни чарчатади — жанжал пайтида кўп қувват келади, лекин жанжалдан кейин аёл бирданига ҳолдан тояди, яшаш қуввати камаяди.

Жанжал аёлни касал қилади — асабий тарангли бошни оғритади, бел ва бўйин чуррасининг энг катта сабаби ҳам стресс.

Жанжал аёлнинг сочларини тўкади — эркак билан курашиш аёлда эркаклик гормонларини кўпайтиради, бу аёлда соч тўкилишига сабаб бўлдаи.

Жанжал аёлни аҳмоққа айлантиради — аёл гапираётганида охирини тўғри ҳисобламади, ҳаммадан кўп ўзи хафа бўлади, ҳаммадан кўп ўзига зарар қилади.

Жанжал аёлни ёлғизлатади — жанжал аёлни севганларининг назаридан қолдиради. Аёл баъзан эри билан бир уйда, бир ётоқда ёлғиз қолади. Баъзан ҳайҳотдай уйда бутунлай ёлғиз қолади.

Оқила аёл аввало ўзи учун, жисмоний ва руҳий соғлиги, ўз бахти ва ҳаловати учун жанжалдан қочади.


Бизнинг аёллар иккинчи, учинчи, тўртинчи хотин масаласида тоғу тошлоқ йўлларга мослашмаган машиналарга ўхшайди. Бундай турмушда биринчи хотин ҳам, иккинчи хотин бўлишни қабул қилган аёл ҳам ҳузур-ҳаловатни бузади. Биринчи хотин эрининг ҳаётини жаҳаннамга айлантиради. Иккинчи хотин бўлган аёл эса “Нима қилсам, хотинини оёғига болта уриб ажратиб юборсаму, ўзим битта хотин бўлиб яшасам” деб хаёл сура бошлайди. “Сен иккинчи хотинликни билиб, қабул қилиб теккандинг-ку?!” деёлмайсиз. Мингларча баҳонани илгари суради.

Юиринчи аёлнинг ҳам кўрган куни қурсин. Иккинчи даражали одамга айланиб қолади. Ўзини иккинчи хотин билан таққослай бошлайди: “Мендан чиройлими? Сочлари сариқми? Қора мағиздан келган аёлга уйланибди, шунча пайт бекорга сочимни сариққа бўяб юрган эканман…” Тинимсиз миясида сценнарийлар ёзади: “Мени шириним дерди, унга ҳам шундай дермикан? Унга бундай тегинадими? Ловия шўракни ёқтирмасди, у хотин пиширганида ермикан?”


Севганини баҳам кўриш осон эмас. Гарчи севмаганини баҳам кўриш ҳам машаққат-да!


Қиз болалар ҳиссиётга берилувчан бўлгани учун оилада ота-она тортишувларида ҳақ-ноҳақни ажрата олмайдилар. Кўз ёш тўккан, дардини дастурхон қилган онани ҳақ деб билган қиз болаларда отага ва отаси сиймосида эркакларга нисбатан душманлик ҳисси уйғонади.


Телевизор инсоният бахтсизлигининг асосий сабабларидан бўлишига қарамай, уйнинг тўридан жой эгаллаб олган. Тағин ҳар бир хонадонда бирдан ортиқ телевизор бор. Эр, хотин, болалар алоҳида –алоҳида хоналарда, бошқа-бошқа телеканалларда, ҳар хил дастурларни мук тушиб томоша қиладилар.

Гўёки дунёга вақт ўтказиш учун келдигу, телевизор шу эҳтиёжни қаршилаяпти. Яқинларимиз билан вақт ўтказмаганимизни улардан айрилганимизда англаб етамиз. Лекин бироз кеч бўлган бўлади.

Душманга муҳаббат қўйиш туфайли севги сўнади, севганлар қайғуга чўмади.

Севганларимиз билан бир уйда ёлғизланиб қолдик, ҳаётимизга бошқа дунёлар кирди.

Инсоний хусусиятлар қадриятини телевизор бошида йўқотдик.

Дунёнинг ҳар бир нуқтасидан хабардор бўлган кишилар, ёнгинасидаги хотинидан бехабар қолмоқда.

“Яна-да кўпроғини кут!” реклама шиорлари билан қаноатимиздан маҳрум бўлдик, оч кўзга айландик.

Ўғриликни, беорликни телевизордан ўргандик.

Мазмун жиҳатдан оёғи осмонда сериаллар билан марҳамат ва эътимот ҳисларимизни йитирдик. Энг яқин кишиларимиздан ҳам шубҳаланадиган бўлдик.

Ишқ-муҳаббат сериалларибилан муҳаббатни арзон қилдик, хиёнатни ўргандик.

Энг ёмони биз аёллар бу сериаллар таъсирида аёллигимизни йўқотдик. Сериал ва кинофильмлардаги аёллардан кўзга тик қарашни, кучли кўринишни, эркаклар билан курашишни, эркакни одам ўрнида кўрмасликни, ғурур, кибр, кўп нарсани биладигандек ақллилик қилиш ва маҳмадоналикни ўргандик.

Аёлнинг аёллигини, мулойимлиги, латофатини комик кино-сериалларда ҳажв қилинганида кўрдик. Аёлнинг жуфтига “Хўп бўлади, бегим!” дейишини оёқ ости бўлиш, фидоийлигини аҳмоқлик, уй ишларини бажаришини фақирлик, эркакка хизмат қилишини қолоқлик сифатида кўрдик.

Буларнинг барчасини ҳикояда бизга севдирилган актёрлардан, ўзимиз билмасдан, ўғирлаб-ўғирлаб ўзлаштирдик. Кўз кўрди, онгости маъқуллади.

Лекин бир муаммо бор — улар фильмларда, биз ҳақиқий ҳаётдамиз. Ундаги аёллар шартакилиги, гап уқмаслигига қарамай қийматдан пасаймайди, севилишда давом этади.

Эркак ўзига бақирган, гап қайтарган, гўё ғурур тимсолидек кўрсатилан аёлга эртаси куни бир даста гул кўтариб келиб, ярашиш учун ўзини ўтдан-чўққа уради. Сал қолса, аёлни тож қилиб бошига тақади.

Ҳақиқий ҳаётда эса буларнинг мутлақо акси бўлади. Фильмда ҳам ўзи шу жойида узилиб қолади.


Оқиламизми ақллимизми?


Оқила ва ақлли аёлларни ажратиш учун 35 та тест тайёрладим. Ақллимизми ёки оқиламизми?

1. Оқила аёл фаросатли, ақлли аёл эса ақллилик қилади.

2. Оқила аёл итоаткор, ақлли аёл курашувчан ва баҳслашувчи бўлади.

3. Оқила аёл бахтли қилади, ақлли аёл уни бахтли қилишларини кутади.

4. Оқила аёл тафсилотлар билан шуғулланади, ақлли аёл тафсилотлар билан ўралашиб юради.

5. Оқила аёл эрини борича қабул қилади, ақлли аёл уни ўзгартиришга уринади.

6. Оқила аёл ҳиссиётли, ақлли аёл романтик.

7. Оқила аёл чин кўнгилдан хизмат қилади, ақлли аёл кўнгли тусаганида хизмат қилади.

8. Оқила аёл зийнатланади, тақади, борини зиёда қилишга ҳаракат қилади. Ақлли аёл танасини парвариш қилади, вазни, сочи туки билан ўралашиб юради.

9. Оқила аёл эрига ишва, жилва, нозу истиғнолар қилади, ақлли аёл эҳтиросли бўлишга ҳаракат қилади ёхуд умуман безанмайди.

10. Оқила аёл узун этакли кўйлак билан ҳам эрини ўзига боғлаб олади, ақлли аёл декольте ёқа, эҳтиросни қитиқловчи кийимлар ҳаммасини уддалайди, дейди, лекин бу узоқ вақт фойда бермайди.

11. Оқила аёл гул шохидай эгилувчан, ақлли аёл ўтиндай эгилиб-букилмайди.

12. Оқила аёл гаплашишни қойиллатади, ақлли аёл эса гап қайтаришни.

13. Оқила аёл кучли, лекин ожиза бўлиб кўринади. Ақлли аёл ожиза, лекин кучли бўлиб кўринади.

14. Оқила аёл эътироф этишни билади, ақлли аёл танқид қилишни.

15. Оқила аёл сўзлайди, ақлли аёл тўнғиллайди.

16. Оқила аёл кечиримлидир, ақлли аёл гиначи.

17. Оқила аёл узр сўрашни билади, ақлли аёл баҳона қилиш ва ўзини мудофаа этишни билади.

18. Оқила аёл айёр бўлади, вазиятга қараб ҳаракат қилади. Ақлли аёл манфаатига кўра қадам қўяди.

19. Оқила аёл эркакни қандай қўлида тутишни билади. Ақлли аёл қўлидан қандай чиқариб юборганини тушунолмай қолади.

20. Оқила аёл эркакни ҳурмат қилиб, севги кўради. Ақлли аёл эркакни ҳурмат қилмайди ва севгидан маҳрум бўлади.

21. Оқила аёл нигоҳлари билан тутиб олади, тили билан қўлида тутади. Ақлли аёл қараши билан совутади, тили билан қочириб юборади.

22. Оқила аёл қўлидан келмайдиган ишларга ўзини ўтдан чўққа урмайди. Ақлли аёл қўлидан ҳамма нарса келишини исботламоқчи бўлади.

23. Оқила аёл эркакка эркаклигини ҳис қилдиради. Ақлли аёл эркакка ўзини кераксиз ис эттиради.

24. Оқила аёл эркакка муҳтожлигини билади, ақлли аёл эркаксиз ҳам уддалайман деб ўйлайди.

25. Оқила аёл истаганини эркакка нозланиб қилдиради. Ақлли аёл эркакка “Мажбурсан!” дейди.

26. Оқила аёл ҳукмронликни эрига бериб, оилани ўзи бошқаради. Ақлли аёл ҳукмронлик қилишни хоҳлайди.

27. Оқила аёл жанжални хуш кўрмайди. Ақлли аёл айблашни ва жанжал қилишни билади.

28. Оқила аёл — хушчақчақ, боладай беғубор ва қувноқ. Ақлли аёл вазмин— ғурурли, такаббур.

29. Оқила аёл қўлида бор нарсаларни кўриб шукр қилади. Ақлли аёл йўқ нарсаларни кўриб нонкўрлик қилади.

30. Оқила аёл мулойим, ақлли аёл қаттиққўл.

31. Оқила аёл ғазабланса ёмон сўзларни айтмайди. Ақлли аёл сўкиб-қарғаб гаплашади.

32. Оқила аёл кўпроқ кўйлаклар, узун этаклар кийишни афзал кўради. Ақлли аёл кўпроқ шимда ўзини бемалол ҳис қилади.

33. Оқила аёл бахтиёрликни муҳим санайди, ақлли аёл ҳақликни.

34. Оқила аёл фидоийдир, ақлли аёл тенглик тарафдори.

35. Оқила аёл бу таққосланишдан ранжимайди. Ақлли аёл ғазабланади.

Баҳолаш: Баҳолаш оқила аёл сифатларига кўра бажарилади. Ҳар бир савол 1 баллдан жавобланади. 30-35 балл тўплаганлар оқила аёл. 25-30 балл йиғганлар ўртача даражада оқила. 25 балл ва ундан кам балл тўплаганлар ақлли аёл.


"Севмоқ шунчалар гўзал бўлса" китобидан.

Буюртма бериш 997217008

Telegram: TaskinKitoblar

Report Page