Севишган ёшлар ота-онасини қўрқитиб қўйиш мақсадида ўз жонларига қасд қилиб натижада қиз вафот этди

Севишган ёшлар ота-онасини қўрқитиб қўйиш мақсадида ўз жонларига қасд қилиб натижада қиз вафот этди


ИИВ ҲПББ ахборот хизмати

   2020 йил 15 сентябрь куни соат 11:40 ларда навбатчилик қисмига туман шифохонасидан фуқаро К.М ни оғир тан жароҳати билан олиб келинганлиги ҳақида хабар тушган.

Аниқланишича, шу куни соат 11:00 ларда Наманган вилояти, Косонсой тумани, “Узунқишлоқ”     МФЙ да яшовчи  13.08.1999 й.т. фуқаро И.М ва Косонсой тумани, “Боғ” МФЙ да яшовчи 13.07.2000 й.т. фуқаро (аёл) К.М бир-бирлари билан бир-неча йил давомида яхши кўришиб, ота-оналарининг турмуш қуришларига қаршилик қилганидан норози бўлиб, ўзаро келишган ҳолда, ўз жонларига қасд қилиш мақсадида, дала майдонига бориб, ўзлари билан олиб келган ош пичоқ билан дастлаб К.М яхши кўрган йигити И.М нинг қорин қисмига бир маротаба уриб, сўнгра пичоқни И.М га бериб, қорнига уришни сўраган ва И.М пичоқ билан К.М нинг қорин қисмига бир маротаба урган вақтида қиз ҳушидан кетиб йиқилиб тушиши оқибатида пичоқ қизнинг қорин қисмига чуқур кириб кетиши натижасида вафот этган.

И.М эса шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

           Дастлабки суриштирувларга кўра, И.М ва К.М лар 5 йил давомида ўзаро севишиб юрганлигига қарамасдан, К.М нинг отаси қизини Косонсой тумани, Тергачи МФЙда яшовчи, 16.07.1997 йилда туғилган Ф.А га унаштириб қўйганлиги сабабли, 2020 йил 14 сентябрь куни И.М қизнинг отасини олдига бориб, қизини унга беришини сўраганда рози бўлмаган.

Шундан сўнг, 15 сентябрь куни соат 09-00 ларда И.М ва К.М лар ўзаро телефон орқали келишиб, Косонсой туман марказидаги Истирохат боғи олдида кўришиб, улар иккаласи биргаликда Косонсой туман марказида жойлашган Дехқон бозоридан 1 дона ош пичоғини 4000 сўмга сотиб олиб, Косонсой тумани, Такаранг МФЙ, Фитрат кўчасида жойлашган “Намуна ширин” фермер хужалиги дала майдонига бориб, ўзаро келишиб, ота-оналарини ўзаро турмуш қуришларига рози қилиш учун дастлаб, И.М инг қорин қисмига К.М бир маротаба пичоқ урган, сўнгра эса К.М нинг қорин қисмига И.М бир маротаба пичоқ уриб тан-жарохати етказган. Шундан кейин, К.М олган тан-жарохати натижасида туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

    

ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси Ахборот хизмати