Сессияда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6038-сонли Фармони ижроси юзасидан туманда олиб борилган амалий ишлар...
Мирзо Улуғбек туманида «Темир дафтар»га киритилган оилалар сони 2 870 нафар бўлиб, шундан бандлиги таъминланиб Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорига мувофиқ 1 632 нафар оила «Темир дафтар»дан чиқарилди. Сўнг янги рўйхат шакллантирилиб қўшимча 871 нафар оила қўшилди. Ҳозирда жами 2 109 нафар оила «Темир дафтар»да мавжуд.
Ушбу оилаларни карантин даврида ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида 5 ой давомида жами 8,8 млрд сўмлик пул маблағлари, 2,2 млрд сўмлик озиқ овқат маҳсулотлари, 200 млн сўмга яқин дори-дармон, жами 11,2 млрд сўмлик ёрдамлар кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 3 августдаги 02/1-1703-сонли кўрсатмасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармони ижросини сифатли таъминлаш мақсадида «темир дафтар»дан ҳақиқатда чиқарилганларнинг ўрнига янги оилаларни киритиш бўйича таклифларни шакллантиришда қуйидагиларга асосий эътибор қаратилган:
· оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ногиронлари ва сурункали касалликка чалинган аъзолари мавжудлигига, оиланинг якка ёлғиз кексалар;
· бевалар ва ўзгалар қарамоғига муҳтож кам таъминланганлардан иборатлигига;
· 5 ва ундан кўп фарзанди бор оилаларга;
· коронавирус пандемияси сабабли қўлланилган карантин чоралари натижасида ўзининг даромад манбайини йўқотган (шу жумладан, четдан қайтган меҳнат муҳожирлари), бироқ «темир дафтар»га киритилмай қолган оилаларга;
· оиланинг ҳақиқатда эҳтиёжманд, ночор ва моддий кўмакка муҳтожлигига.
Юқоридаги талабларга мос равишда туман бўйича янги аниқланган 887 та оилани (4 478 нафар оила аъзоси) “sahovat.argos.uz” сайтига («темир дафтар»га) киритиб, республика бюджети томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари учун бир маротабалик оила аъзоси жон бошига 220 минг сўмдан жами 985 млн. 160 минг сўм миқдорида пул маблағи ажратилди.
Шунингдек, бугунги кунда вақтинча даромад манбайини йўқотган, лекин «темир дафтар» талабларига мос келмаган, лекин моддий ёрдамга муҳтож қўшимча 1 262 та оила (2 658 та оила аъзоси) аниқланиб, тумандаги 54 та маҳалла фуқаролар йиғинлари кенгашларида жамоатчилик асосида кенг муҳокамадан ўтказилди ҳамда қўшимча аниқланган оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан озиқ-овқат маҳсулотлари учун бир маротабалик моддий ёрдам пуллари Мирзо Улуғбек тумани «Саҳоват ва кўмак» фонди ҳисобидан ажратилди.