Сессия кун тартибида 10 та масала кўриб чиқилди.
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Г.Абдувоҳидованинг 2023 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи;
2. Андижон вилоятида ЙҲХ бўйича махсус комиссия аъзолари томонидан 2024 йилнинг январь ойи мобайнида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот;
3. Андижон вилоятини ишсизлик ва коррупциядан холи ҳудудга айлантириш ҳамда секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда ишларни ташкил қилиш чора-тадбирлари;
4. Вилоят ҳудудида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили;
5. Андижон вилоятида 2024-2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича амалга ошириладиган ишлар;
6. Андижон вилоятида Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2024 йилда инвестиция ва экспорт йўналишлари бўйича устувор вазифалари;
7. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий-иқтисодий томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи;
8. Андижон вилояти ҳудудида «Яшил белбоғлар» ташкил этиш чора-тадбирлари;
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралда «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6166-сонли Фармонининг ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижро.гов.уз» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли қарорининг ижроси;
10. Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2024 йилга мўлжалланган иш режалари кўриб чиқилди.
Депутатлар ва ташкилот раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилган ушбу масалалар юзасидан музокаралар ўтказилиб, тегишли тартибда кенгаш қарори қабул қилинди.