Сессия кун тарибида 12 та масала кўриб чиқилди

Сессия кун тарибида 12 та масала кўриб чиқилди

@andpress

1. Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилган ишлар бўйича оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг ахбороти;

2. Андижон вилояти прокурорининг “2024 йилнинг 1-ярмида вилоятдаги қонунийлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида”ги ҳисоботи;

3. Андижон вилояти ҳудудида жорий йилнинг 6 ойи давомида «Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жамоат хавфсизлиги» йўналишида амалга оширилган ишлар бўйича ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ахбороти;

4. Норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича адлия бошқармаси бошлиғининг ахбороти;

5. Андижон вилоятида давлат дастурлари доирасида кредит ажратилиши ва улардан самарали фойдаланиш ҳолати тўғрисида амалга оширилган ишлар бўйича Марказий банк Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғининг ахбороти;

6. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни ижтимоий-иқтисодий томондан қўллаб-қувватлаш тўғрисида Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи;

7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва туман, шаҳар бўлимларининг 2024 йил 6 ойлик фаолияти юзасидан бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ҳисоботи;

8. "Вилоятимиздаги аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини 2024 йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш” бўйича амалга оширган ишлар юзасидан “Ўзенергоинспексия” ҳудудий бошқармаси раҳбари ахбороти;

9. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон филиали томонидан 2024 йил 6 ойи давомида амалга оширган ишлар юзасидан филиал директори ўринбосарининг ҳисоботи;

10. “Ҳудудгаз Андижон” филиали томонидан 2024 йил январь-июн ойлари давомида амалга оширилган ишлар юзасидан филиал директорининг ҳисоботи;

11. 2024 йилда “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан филиал рахбарининг ҳисоботи;

12. Вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан Андижон вилоятида 1-ярим йилликда амалга оширилган ишлар ҳамда 2024 йилнинг умумий режалари тўғрисида бошқарма бошлиғининг ҳисоботи тингланди ва кўриб чиқилди.



Report Page