Сергели тумани орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича РАСМИЙ МАЪЛУМОТ!

Сергели тумани орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича РАСМИЙ МАЪЛУМОТ!


2020 йил 26 декабрдан бошлаб, Тошкент метрополитенининг Сергели ер усти йўналишининг очилиши муносабати билан, йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 157-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Сергели ва Янги ҳаёт туманлари орқали ҳаракатланувчи 7 та автобус йўналишлари фаолиятини 2021 йил 11 январь кунидан бошлаб мувофиқлаштириш белгиланди.

Жумладан, ишлаб чиқилган режага мувофиқ:

-        8-сонли “Сергели 7-даҳаси – Чилонзор 25-даҳаси”, 132-сонли “Сергели 7-даҳаси – Гулобод кўчаси” автобус йўналишларини ёпиш;

-        32-сонли “Эркин қўрғони – Гулобод кўчаси”, 80-сонли “Сергели 7-даҳаси – М.Юсуф кўчаси”, 131-сонли “Дўстлик 2-мавзеси – Олимпия мавзеси”, 133-сонли “Янги Сергели маҳалласи – Чилонзор метроси” автобус йўналишлари ҳаракатини қисқартириш;

-        38-сонли “Сергели 7-даҳаси – Ўзбекқишлоқмаш заводи” автобус йўналиши ҳаракатини узайтириш белгиланди.

Юқорида келтирилган 7 та автобус йўналишлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишлари натижасида, Сергели, Янги ҳаёт ва Чилонзор туманларида йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш, ҳаракати қисқараётган автобус йўналишларининг ўрнига муқобил йўналишларни шакллантириш ҳамда йўналишлардан бўшаган 25 та (шундан 18 та катта сиғимли ва 7 та кичик сиғимли) автобуслардан самарали фойдаланиш, йўловчилар оқими кўп бўлган ва автобуслар сони етишмаётган йўналишларни ҳаракат таркиби билан тўлдириш мақсадида, 2021 йил 11 январь кунидан бошлаб, қуйидаги қўшимча тадбирларни амалга оширилади.

Хусусан:

-        131-сонли “Дўстлик 2-мавзеси – Олимпия мавзеси” автобус йўналишида хизмат кўрсатиш ҳуқуқи “12-автобус саройи” МЧЖдан “4-автобус саройи” МЧЖга ўтказилади. Ушбу йўналиш ҳаракати “Дўстлик 2-мавзеси”дан “Жанубий вокзал” автошоҳбекатигача қисқараётганлиги муносабати билан, йўналишдаги жадваллар сони 12 та этиб белгиланади. 8-сонли автобус йўналиши ёпилиши ҳисобига бўшаган 12 та Mercedes Benz русумли автобуслар “4-автобус саройи” МЧЖ томонидан 131-сонли йўналишда тасарруф этилади.

-        62-сонли “Дўстлик 2-мавзеси – М.Юсуф кўчаси” автобус йўналишидаги ҳаракат таркиби 8 та SAZ LE-60 русумли ўрта сиғимли автобуслардан 10 та MAN A22 русумли катта сиғимли автобусларга ўзгартирилади ҳамда йўналишда ҳаракатланадиган автобусларнинг сони 8 тадан 10 тага (+2 та) кўпайтирилади;

-        47-сонли “Дўстлик 2-мавзеси – Гулобод кўчаси” автобус йўналишида ҳаракатланадиган автобусларнинг сони 8 тадан 12 тага (+4 та катта сиғимли автобусларга) оширилади;

-        58-сонли “Дўстлик 2-мавзеси – Экскаватор заводи” автобус йўналишида ҳаракатланадиган автобусларнинг сони 16 тадан 18 тагача (+2 та катта сиғимли автобусларга) етказилади;

-        40-сонли “Сергели 12-даҳаси – Тошкент вокзали” автобус йўналишида ҳаракатланадиган автобусларнинг сони 8 тадан 10 тага (+2 та катта сиғимли автобусларга) кўпайтирилади;

-        48-сонли “Новатор ИЧБ – Ал-Хоразмий мавзеси” автобус йўналишидаги ҳаракат таркиби 4 та ISUZU русумли кичик сиғимли автобуслардан 8 та SAZ LE-60 русумли ўрта сиғимли автобусларга ўзгартирилади. Қайд этиш жоизки, йўналишда ҳаракатланадиган автобуслар сонини 4 тадан 8 тага оширишга эришилади.

-        48-сонли автобус йўналишидан бўшаган 4 та ISUZU русумли автобуслар белгиланган жадваллар сонини тўлдириш учун автобуслар сони етишмаётган 66-сонли “Сергели Спутник 17-даҳаси – Тошкент вокзали”, 184-сонли “Бинокор қўрғони – Қипчоқ автошоҳбекати” автобус йўналишларига бириктирилади. Жумладан 66-сонли йўналишга 2 та, 184-сонли йўналишга 2 та ISUZU русумли автобуслар бириктирилади. 

40, 47, 48, 58, 62-сонли автобус йўналишларидаги автобуслар сонининг жами 14 тага кўпайтирилиши - “Дўстлик 2-мавзеси - Жанубий вокзал” манзиллари оралиғида ҳаракати қисқараётган 131-сонли йўналишга муқобил (альтернатив) йўналишларни шакллантириш имкониятини беради.

-        135-сонли “Назарбек қўрғони – Тўқимачилик комбинати” автобус йўналишида ҳаракатланадиган автобусларнинг сони 7 тадан 10 тага (+3 та кичик сиғимли автобусларга) қўшилади.

-        32-сонли “Эркин қўрғони – Гулобод кўчаси” автобус йўналишида ҳаракатланадиган автобусларнинг сони 8 тадан 10 тага (+2 та кичик сиғимли автобусларга) кўпайтирилади.

Маълумот учун, йўловчилар томонидан Сергели ва Янги ҳаёт туманлари ҳудудидан Чилонзор туманидаги бекатларгача етиб олиш учун жамоат транспортларида қуйидагича қатнов вақтлари сарфланади:

-  Метрополитенда (5-бекатдан – Чилонзор бекатигача) – 15 дақиқа;

- Автобус йўналишларида (Дўстлик ва Сергели ярмарка бекатларидан) – 35-50 дақиқа.

Аҳолининг метрополитен хизматидан фойдаланишга ўтиши натижасида, уларнинг жамоат транспортларидаги қатнов вақтларини 70%гача тежаш имконияти юзага келади.



"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати



Report Page