Семинар-тренинглар давом этмоқда

Семинар-тренинглар давом этмоқда

@Oilamarkazi

Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Германия халқ университетлари Ассоциациясининг (DVV International) Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда семинар-тренинглар ўтказмоқда. “Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш: ижтимоий хизматнинг қонуний асослари” мавзусида ўтказилаётган тренинг уч босқичда икки кунлик семинар тарзида ташкил этилмоқда. 21-26 январ кунлари бўлиб ўтаётган семинар-тренингда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, жами 78та иштироқчи қатнашмоқда.

Семинар-тренингдан мақсад иштирокчиларга эҳтиёжманд оилалар, ижтимоий жиҳатдан заиф аҳоли қатламларининг ижтимоий муҳофазаси бўйича халқаро меъёрлар ва Ўзбекистон қонунчилиги, мазкур аҳоли қатламлари билан ишлашда психо-эмоционал ҳолатларини бошқариш бўйича амалий ахборот, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси, мослашиши бўйича фаолиятнинг ўзига хослиги ҳақида билим ва кўникма беришдир. 

Семинар-тренинг давомида қўлланиладиган усул ва ёндашувлар ўзига хос тарзда бўлди . Семинар-тренинг дастури икки қисмга бўлинади, яъни семинар-тренингнинг биринчи қисмида иштирокчилар инсон ҳуқуқларига тегишли бўлган ва Ўзбекистонда қабул қилинган халқаро меъёрий хужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ўрганиб чиқилади ва мазкур хужжатлардан амалиётда қандай фойдаланиш керак эканлиги бўйича зарур тавсиялар берилади.

Семинар-тренингнинг иккинчи қисмида эса аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлари, эхтиёжманд оилалар, шу жумладан жазони ўташ масканларидан озод этилган ва ҳаётий қийин вазиятларга тушиб қолган шахсларга ижтимоий-психологик ёрдам бериш бўйича чора-тадбирлар кўлами муҳокама қилинади. Бундан ташқари, семинар-тренингларда эхтиёжманд оилаларга ва оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аҳоли қатламлари муаммоларини ечишда ижтимоий шериклик асослари ҳақида ҳам сўз юритилади. Ҳамкорликда амалга ошириладиган фаолиятнинг аниқ натижаларга йўналтириш учун қандай ёндашув ва шартларга амал қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилади. 

Семинар-тренинглар катталар таълими тамойилларига асосланиб интерактив усуллар ёрдамида ўтказилади. Асосан очиқ мунозара, кейс стади, амалий машқлар ва ҳар бир дастур мавзуси мазмуни ва моҳиятидан келиб чиққан ҳолда турли машқ ва ўйинлардан қўлланилди. 


Zaynidin Sadik khodjaev


Report Page