Секторлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими
https://t.me/aoka_uzПрезидент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари ҳамда секторлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги баҳолаб келмоқда.
Жумладан, "маҳаллабай" ишлаш механизмини янги босқичга кўтариш мақсадида 2020 йилдан бошлаб Наманган ва Хоразм вилоятлари туман (шаҳар)ларида, 2021 йилдан эса барча туман (шаҳар)ларда секторлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш тизими йўлга қўйилди.
Агентлик ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 536-сон қарори қабул қилинди. қарорга асосан, секторлар фаолиятини баҳолаш 6 та йўналишда 25 та кўрсаткичлар асосида амалга оширилди.
2022 йил учун секторлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими жорий этилмоқда.
Унга кўра, баҳолашнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
– ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
– ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
– хотин-қизлар фаоллари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
– маҳаллаларда содир этилган жиноятлар тўғрисидаги статистик маълумотлар (48 турдаги маҳаллада содир этилган жиноятчиликни ўтган йилга нисбати);
– сектор раҳбарларининг шахсий ташаббускорлиги билан амалга оширилган ишлари (йўл қуриш, ичимлик суви билан таъминлаш, газлаштириш, ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари ва бошқа);
– туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларининг соҳавий хизмат фаолияти самарадорлигининг баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар;
– туман (шаҳар) аҳолиси ва МФЙ раисларининг секторлар фаолиятидан қониқиш даражаси бўйича сўровнома натижалари;
– секторлар раҳбарларининг билимини ilm.argos.uz платформаси орқали синовдан ўтказиш натижалари билан шакллантирилади.
Эндиликда рейтингни 60 фоизини сектордаги иш фаолияти ҳамда 40 фоизини сектор раҳбарларининг юқори турувчи органлари томонидан уларнинг соҳавий фаолиятини баҳолаш натижаларига кўра шакллантирилади.