Сектор раҳбарлари ёшлар ва хотин-қизлар билан учрашди
Ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурига асосан, туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари ташкил этилмоқда.
Бугун 4-умумтаълим мактабида ўтказилган учрашувга туман ҳокими Р.Рихсиев, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Қ.Ахмедов, сектор раҳбарлари ёшлар ва хотин-қизларнинг мурожаатларини тинглади.
Раҳбар билан учрашувга йиғилган "Майлобод" ва "Мўминобод" маҳалласидан 40 нафардан зиёд вакиллар ўзларини қийнаган масалаларга туман раҳбарияти ва мутасадди ташкилотлар, банк бошқарувчилари иштирокида жавоб олдилар.
Туман ҳокими республикада ёшларга оид давлат сиёсатининг туманимиздаги ижроси, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, турмуш шароитини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлади. Сўнгра уларни қийнаган муаммолар, таклифлари тўғрисида сўзлашга чақирди.
Учрашувда туманда канализация тармоғи қуриш, ёпиқ сузиш ҳавзаси барпо этиш, замонавий соҳалар бўйича тўгараклар ташкил этиш, тадбиркорликни бошлаш ва кредит олиш, касб-ҳунарга қайта тайёрлаш, бандлик масалаларида саволлар билан мурожаат қилдилар.
Туманда фаолият олиб бораётган тижорат банклари бошқарувчилари ва бошқа мутасаддиларига масаланинг ечими бўйича аниқ муддат ва топшириқ берилди.
Ёшлар ва хотин-қизлар билан учрашувлар ҳар бир секторда режа асосида ўтказиб борилмоқда.
Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати