Сектор раҳбарлари соғломлаштириш майдончаларида.

Сектор раҳбарлари соғломлаштириш майдончаларида.



Бугун Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида соғломлаштириш майдончалари ўз фаолиятларини бошлади. 

3-сектор худудида жойлашган 57-умумтаълим мактабида ташкил этилган соғломлаштириш майдончаси очилишига шаҳсан ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Отабек Ғанибеков ташриф буюриб болажонлар қувончига шерик бўлди. 

Тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишиб, болажонларнинг орзулари билан қизиқди.

Сектор раҳбари О.Ғанибеков болажонларни эртак китоблар ва албатта болажонларнинг севимли музқаймоқлари билан сийлади.

Шунингдек, очилиш марсимида болажонлар учун бадиий тадбир уйиштирилди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлими раҳбари Шухрат Ражапов қатнашди

@Nurafshonpressa


Report Page