Сектор раҳбари ижтимоий соҳа объектларда бўлди
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматиҲудударни ижтимоий комплекс ривожлантириш, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, айниқса, ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимининг барқарорлигини таъминлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини кенг татбиқ этишда секторлар раҳбарлари томонидан амалий ишларга қўл урилиб, назорат ишлари ўрнатилган.
Хусусан, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов раҳбарлигида 2-сектор кесимида мавжуд 11 та маҳалла фуқаролар йиғинида бу борада ишлар тизимли ташкил этилган.
Сектор раҳбари томонидан ҳар куни "маҳаллабай" асосида ҳудуд аҳволи, одамлар турмуш тарзи, ижтимоий соҳа объектларининг ҳолати, шарт-шароитлар ва юзага келаётган муаммолар ўрганилаяпти.
Жумладан, сектор раҳбари "Озодлик" маҳалласида бўлди.Унда маҳалладаги мавжуд ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишлари учун олиб борилган ишларни жойига чиқиб кузатди.
"Озодлик" маҳалласидаги 22-умумий ўрта таълим мактаби, 73 иетисослаштирилган мактаб-интернати, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси, Тез тиббий ёрдам бўлими, 25-, 26-Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 9-махсус мактаби, 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби, Пенсия жамғармаси шаҳар бўлимида куз қиш мавсумига тайёргарлик натижалари ўрганилди.
Камчилик ва муаммоларни бартараф этиш чоралари, келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди. Бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
Сектор раҳбари ҳар бир муаммони ҳал этиш зарурлигини таъкидлаб, мутасадди ташкилотлар зиммасига вазэфалар юклади ва ижроси таъминланишини назоратга олди.