Сейф ўғирси аниқланиб, ушланди

Сейф ўғирси аниқланиб, ушланди

Ички ишлар вазирлиги

2018 йил 25 ноябрь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган стоматология биносига эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, у ердан З.Ю.га тегишли ичида 27 400 000 сўм пули бўлган темир сейфини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Бекобод тумани Аббасов кўчасида яшовчи 17 ёшли Ш.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page