Савол - 11.
DTM Namangan viloyati bo'limi.2019 йил қабулидан бошлаб абитуриентларга ўқишга кириш учун 3 та таълим йўналишини танлаш имконияти берилди. Мен 3 та ўзим танлаган таълим йўналишидан қайсидир бирига грант, яна қайсидир бирига контракт асосида ўқишга кирсам, грант асосида кирган йўналишимда ўқий оламанми?

Тест синовлари натижалари бўйича ўқишга қабул қилиш бўйича танловларни ўтказишнинг умумий тартиби қуйидагича амалга оширилади:
- абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари ушбу олий таълим муассасаси бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади ва унга танлаган иккинчи ва учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этишга рухсат этилмайди;
- абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлмай, у танлаган иккинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари ушбу иккинчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади. Бунда абитуриентга танлаган учинчи бакалавриат таълим йўналиш-
- абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи ва иккинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлмай, у танлаган учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари фақат учинчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади;
- абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи, иккинчи ва учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлмаган тақдирда, унинг тест синови натижалари биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади. (Асос: ВМҚ-№393-сон. 20.06.2017 й. 1-илова.).
Амалдаги белгиланган қоидага асосан сиз тўплаган балл, ўзингиз танлаган
3 та таълим йўналишларидан - бир вақтнинг ўзида биттадан кўп бўлган таълим йўналишларига ўқишга тавсия этилишга етса, уларнинг устиворлиги(сиз томонингиздан танланган ўрни)га қаралади. Яъни, сиз 1 чи танлаган таълим йўналишингизга ўқишга тавсия этилган бўлсангиз, у қандай шакл(грант ёки контракт) асосида бўлишидан қатъий назар, сиз шу таълим йўналишигагина тавсия этиласиз. Тўплаган балингиз танловингиз бўйича кейинги ўринларда турган таълим йўналишларига грант (ёки контракт) асосида етса ҳам, ушбу таълим йўналишларига тавсия этилмаган ҳисобланасиз. Қуйидаги расмларда абитуриент тўплаган балларига нисбатан унинг ўқишга тавсия этилиши ёки этилмаслиги тартиби бўйича мисоллар келтирилган:

