"Савдо тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди

"Савдо тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди

EconomyPress

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни халқ манфаатлари йўлида изчил давом эттириш мақсадида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури қабул қилинган.

Ушбу Давлат дастури доирасида «Савдо тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, қонунда давлат ва жамиятнинг замонавий бозор иқтисодиёти талабларига мос савдо тизимини жорий этиши, унинг ҳуқуқий асосини яратиш орқали савдо бозори иштирокчилари манфаатларини тенг ҳуқуқли ҳимоя қилиш, эркин рақобат муҳитини яратиш, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белигилаб бериш каби муҳим вазифаларни қамраб олиниши зарурий шартлардан биридир.

Қонун лойиҳасини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, маъсул вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилиб, жорий йилнинг 3 июлида "Савдо тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини муҳокама қилиш масаласига бағишланган видеоконференция бўлиб ўтди. Муҳокамада Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси ҳамда хусусий сектор вакиллари иштирок этишди.

Муҳокама доирасида қонун лойиҳаси бандлари бирма бир кўриб чиқилди таклиф ва эътирозлар эшитилди. Ушбу қонун зарурияти бугунги кун талаби эканлиги, норасмий сектор улушининг кескин камайишда, савдо фаолияти ҳуқуқий нормаларини тартибга солишда, давлат органларининг асоссиз аралашувига чек қўйиш, савдонинг талаб ва таклиф орқали ривожланинишини таъминлаш хизмат қилиб, савдо бозори иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беришга қаратилган ҳуқуқий мезон бўлиши ҳақида таъкидланди.

Шу билан биргаликда “Савдо тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига таклиф ва мулоҳазалар олиш мақсадида қўйилди.

Хурматли фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари, “Савдо тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни https://regulation.gov.uz/oz/document/20368 (ID20368) Ўзбекистон республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси очиқ порталида қолдиришингизни сўраймиз.


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ахборот хизмати


Report Page