Савдо саноат Палатаси Андижон ҳудудий бўлими биносида эндиликда корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси фаолият бошлайди

Савдо саноат Палатаси Андижон ҳудудий бўлими биносида эндиликда корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси фаолият бошлайди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг селектор йиғилишида ҳудудларда “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан топшириқлар берган эди.

Ушбу Фармон ижроси юзасидан бугун Ўзбекистон Савдо саноат Палатаси Андижон ҳудудий бўлинмасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда қатнашган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу Фармонда белгилаб берилган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш, уни ҳаётга татбиқ қилиш чора-тадбирлари юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди. 

Шунингдек, вилоятимиздаги тадбиркорлар ва фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида шу куннинг ўзида бўш ва фойдаланилмаётган биноларни хусусийлаштириш, бунда тадбиркорлар ва фуқаролар учун маълумот олиш имконини берувчи 24 соат мобайнида фаолият кўрсатадиган корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасини ташкил этиш юзасидан тавсияларини берди.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 



Report Page