Савдо боскичлари (давоми)

Савдо боскичлари (давоми)



ЭҲТИЁЖЛАРНИ ЎРГАНИШ


Одамни гапиртириш учун, кўпроқ маълумот тўплаш ва уни мулоқотга чорлаш даркор, унга кўпроқ саволлар беринг. Айни пайтда, саволлар ўрама принципи асосида берилиши керак. Аввалига умумий саволлар бериш, кейин батафсилроғига ўтиш лозим. 


“Олтин савол”лардан бирини бера олсангиз ажойиб иш бўларди:


-Товар/хизмат турини танлашда сиз учун нима муҳим?


-Маҳсулот етказиб берувчиларингизга қандай талаблар тақдим қиласиз?


-Келажак режаларингиз?


Нима учун бу саволлар “олтин” саволлар дейилади? Чунки, айнан шулар мижоздан сизнинг маҳсулотингиз тақдимотида нималарга урғу беришингиз кераклиги борасидаги саволларингизга жавоб топишингизга ёрдам беради.


Мижоз сизга жавоб бераётган пайтда унинг эмоционал ҳолатига эътибор беринг ва фаол тингловчи техникасини қўлланг.



Report Page